loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Элчи Бадиий академияга ташриф буюрди

Ўзбекистон Бадиий академиясида Чехиянинг мамлакатимиздаги  фавқулодда ва мухтор элчиси Вацлав Йилек ҳамда Бадиий академия раиси Акмал Нур ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Таъкидлаш ўринлики, Чехия билан тасвирий санъат соҳасида алоқалар ривожланиб

бораяпти. Учрашувда ижодий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида фикр алмашилди. Жумладан, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида Чехия санъати, маданиятини акс эттирувчи ижодий танлов ўтказиш, якунида иштирокчилар кўргазмасини ташкил қилишга оид масалалар муҳокама қилинди.Мулоқот  асносида элчи Вацлав Йилек

Чехияда бўлиб ўтган “Лидице – 2021” болалар тасвирий санъатининг 49-халқаро кўргазмасида Бадиий академия тасарруфидаги Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати Фотима Холбобоеванинг фаол иштирок этиб, диплом билан тақдирланганини тилга олди, ижодий ҳамкорлик кўлами кенгаяётганидан мамнуният изҳор қилди.  Учрашувдан сўнг элчи жаноблари Бадиий академия фаолиятининг

асосий йўналишлари, дарға рассомларимиз кўргазмалари қизғин ўтказиб келинаётган “Академия” галереяси фаолияти билан таништирилди. Ташрифда  элчи жанобларига унинг ўринбосари Филип Пшеничка хамроҳлик қилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.