loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Эрон фотосуратлар ва хаттотлик кўргазмаси

22 август куни  Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Эрон фотосуратлар ва хаттотлик кўргазмаси очилди.

Экспозицияда Эроннинг 43 та шаҳри тарихий ҳамда замонавий манзаралари акс этган фотосурталар ҳамда  12 та хаттотлик санъати намуналари ўрин олган.

Жумладан, Машҳад, Теҳрон, Нишопур, Шероз, Табриз, Язд ва бошқа шаҳарларда қад ростлаган Гавҳаршодбегим масжиди биноси, Абулқосим Фирдавсий мақбараси, Умар Хайём, Ҳофиз Шерозий мақбараси сингари тарихий обидалар билан танишиш мумкин.

Ушбу кўргазма 28 августга қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.