loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Эълон: шоир Тўра Сулаймон ҳайкали яратилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон уй-музейини ташкил этиш тўғрисида” 9.06.2022 йилдаги  №321-сон қарорига мувофиқ  ўзбек адабиётида  ўзига хос ижодий мактаб яратган халқ шоири Тўра Сулаймон ҳайкалини яратиш бўйича ижодий танлов ЭЪЛОН қилинади.

Танлов шартлари:

Ҳайкал миллий руҳ, бетакрор бадиий-меъморий ечимга эга, юксак эстетик талаб даражасида ва бадиий ғоя изчиллигига эга бўлиши керак. 

Ижодий танловда йўналиш бўйича мутахассис ҳайкалтарошлар, монументал санъат соҳасида ва замонавий шаҳарсозликда ҳайкалларни ўрнатиш бўйича тажрибага эга бўлган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Лойиҳа эскизларининг танловга мўлжалланган модели кўчириш ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган исталган материалдан тайёрланиши мумкин.

Ҳайкал Сирдарё вилояти, Мирзаобод туманида, шоирнинг уй-музейида ўрнатилади.

Танлов ўтказиладиган вақт:

Танловга тақдим этиладиган эскиз лойиҳалари 2022  йилнинг 5 июлига қадар қабул қилинади ва Ўзбекистон Бадиий академиясига топшириш сўралади.

Манзил: Тошкент шаҳри, С. Азимов кўчаси, 35 – уй

Боғланиш учун телефон рақами: 71. 232 – 06 -75; 94. 630 – 77 – 55;

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.