loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Юксак давлат мукофоти муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра:

«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони билан

Балтабаев Тайир Илясович – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан

Норхўразов Курбон – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош

«Шуҳрат» медали билан

Хакимов Умеджан Бахадирович – Ўзбекистон Бадиий академиясининг Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби директори;

Шунингдек, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзолардан:   

«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони билан:

Аблакулов Нуъмон Махкамович – кулол, Самарқанд вилояти

Нарзуллаев Абдулла Ибодуллаевич – кулол, Бухоро вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

Курязов Мансур Шавкатович – қўғирчоқ устаси, Хоразм вилояти

«Шуҳрат» медали билан:

Жумаев Шоназар Равшанович – ёғоч ўймакор устаси, Бухоро вилояти

Отажонов Баҳодир Султонович – кулол, Хоразм вилояти, тақдирланишди.

Мукофот муборак бўлсин!

Шунингдек, мамлакатимизда маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида Президентимиз Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми, ҳайкалтарош Миртожиев Жалолиддин Турсунович (1954-2015) «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.