loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Янги бинога тамал тоши қўйилди

Бугун, 26  август куни Қўқон шаҳрида Ўзбекистон бадиий академияси тасарруфидаги  Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабининг  қўшимча янги ўқув биносига тамал тоши қўйилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасига тўғри келган мазкур қувончли тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур иштирок этди.  

Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмалжон Нуриддинов ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 16  августда қабул қилинган «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3219-сон Қарорига асосан қурилаётган 400 ўринли бино фундаментига келажак авлодларга етказиш учун вақт капсуласи жойланди.

Тадбир аввалида бошланган қурилиш ишларига ривож тилаб, қурбонлик қилинди ва Қуръон тиловат қилинди.

«Замон билдинг» МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларини 2022 йилнинг апрель ойида якунлаш режалаштирилган.

Қўқон шаҳар ҳокими Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нурга ёшларнинг маданият ва санъат соҳасида етарли билим олишлари ва ўз иқтидорларини намоён этишларида қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор этиб, эсдалик совғасини топширди. Ўз навбатида Бадиий академия раиси томонидан ҳам Қўқон шаҳар ҳокимига санъат ривожига қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.