loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Япон елпиғичлари

Бугун, 26 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида анъанавий япон елпиғичи кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорлик алоқалари маданият, санъат соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани, бу каби кўргазма аҳамиятга тўхталадиган бўлса, бу аввало, халқларимизнинг маданият, санъат соҳасидаги анъаналари, ривожини яқиндан ўрганишга хизмат қилиши таъкидланди.

Бадиий академия, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи, Ўзбекистон–Япония маркази ва Ўзбекистон–Япония дўстлик жамияти ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу кўргазмада турли шакл ва кўринишдаги бир–биридан чиройли 70 дан ортиқ япон елпиғичлари намойиш этилмоқда.

Япон елпиғичлари бошидаёқ санъат буюми бўлган, кейинчалик эса ўзининг вазифасини бажармай қўйди. Япон елпиғичларининг тарихи миллий Кабуки театрига боғлиқ. Бу япон театри, бу жойда фақат эркаклар роль ўйнашади. У профессионал, лекин баъзида бозор ва ёпиқ саҳналарда чиқишлар қилишарди. Япониянинг архитектура ёдгорликлари кўрсатадики, кўплаб бой хонадонларда махсус театр учун саҳналар қурилган. Кабуки тарихда елпиғичлардан фойдаланган, бу орқали эркаклар аёлларга ўхшаш учун юзининг пастки қисмини тўсган. Аста–секин япон елпиғичлари кундалик ҳаётда ишлатила бошлади, аммо Кабуки ҳам бу пайтга келиб ўзгариб кетди.

Японияда жуда йирик елпиғичлар пайдо бўлди, у ўзининг чиройи билан барчани жалб этди. Энди бу елпиғичлар юзни тўсиш учун эмас, балки, рақснинг бир бўлагига айланди. Айнан улар асосий саҳналаштирилган, шу боис ҳам елпиғичлар сони ошиб борди. Булар катта елпиғичларни эслатади, лекин ҳеч қачон улар ўз вазифасини бажармаган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.