loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёшларга қаратилган ташаббус – амалда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар учун илгари сурилган 5 ташаббуснинг биринчи йўналиши доирасида “Рассом устахонасида” лойиҳаси изчил давом эттирилмоқда.

Жумладан, 7 декабрь куни «Рассом устахонасида» лойиҳаси доирасида Aндижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчиларига Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Муроджон Жумашев ўқув устахонасида тасвирий санъатнинг сув бўёқда ишлаш технологияси бўйича маҳорат дарси ўтказди.

Ўқувчилар рассом мўйқаламида манзаралар сувбўёқ ёрдамида қоғозга тушиш жараёнида бевосита иштирок этдилар.

9 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчи ва ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар учун илгари сурилган 5 ташаббуснинг биринчи йўналиши доирасида “Рассом устахонасида” лойиҳаси бўйича Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси, рассом Бобур Турсунбоев устахонасига ташриф буюрдилар.  Ташриф давомида ўқувчилар рассом устахонаси муҳити билан тўлиқ танишишди. Рассом Б.Турсунбоев ўқувчиларга махорат дарсларини ўтиб берди. Ўқувчилар рассом устахонасидан катта ижодий таассуротлар билан қайтишди.

Шу ҳафта Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Технологик таълими факультети Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчилари ва бир гуруҳ иқтидорли талабалар Ўзбекистон халқ рассоми, академик, Камолиддин Бехзод номидаги МРДИ профессори Акмал Икромжонов устахонасига ташриф буюришди.

Рассомнинг ижодий ишлари ва ижодий муҳит талабаларда илиқ таассурот қолдирди. Суҳбат давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Бундай ижодий учрашувларнинг бўлиб туриши талабалар учун фойдали маълумотлар, маънавий озуқа ва ижодий кайфият беради.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.