loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёшларни санъатга ошно этиб

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 400 нафар ўғил-қиз тасвирий ва амалий санъат, доира, фортепьяно, рубоб каби йўналишларда маҳоратини оширмоқда.
 
Санъат даргоҳида 160 нафар ўқитувчи меҳнат қилади. Улардан бири – Мадина Аҳмедова ўзининг педагогик маҳорати билан ўқитувчию ўқувчилар эътиборига сазовор бўлган муаллималардан. У бир неча йилдан буён ёшларга тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.
 
– Санъат – ҳаёт гўзаллигини тасвирлаб берувчи бир воситадир, – дейди Мадина Аҳмедова. – Бирор бир санъат асари устида иш олиб бориш жараёнида ўқувчиларга унинг тарихини ҳам ўргатиб бораман. Юртига дахлдор тарих, маданият ва санъатдан бохабар инсоннинг қалби доим гўзал бўлади, яхши амалларни бажаришга ошиқади.
 
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.