loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:

Матмуратов Гуломжон Гафурович – Хўжайли туманидаги «Ғафур-Ғулом чорва» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси

Отешова Гулайим Бегим кизи – Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси

Одилжонова Сарвиноз Азизбек қизи – Андижон давлат университетининг 2-босқич талабаси, Андижон вилояти

Ортиқхожиев Оматиллохон Хусниддин ўғли – Асака туманидаги «Замон миришкорлари» фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти

Атоева Вазирабону Алишеровна – «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бўлими аъзоси, каштадўз

Хамдамова Шамшода Саидахмат қизи – Бухоро шаҳридаги 24-кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси тарғиботчиси, Бухоро вилояти

Туракулов Сардоржон Ёрқин ўғли – Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали кардиожарроҳи, Жиззах вилояти

Эргашева Дилчеҳра Уролбой қизи – Пахтакор туманидаги «Silverleafe» қўшма корхонаси «John Deere» комбайни оператори, Жиззах вилояти

Қаҳорова Забаржад Абдурасул қизи -Республика «Қизлар овози» клубининг Миришкор тумани бўлими раҳбари, Қашқадарё вилояти

Турсунов Адҳам Асомиддин ўғли – «Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси смена муҳандиси, Қашқадарё вилояти

Қувондиқов Улуғбек Ғайрат ўғли – «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Гидрометаллургия заводи цианлаш ва сорбция цехи бошлиғи, Навоий вилояти

Шарипова Маҳлиё Эсан қизи – «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг Поливинилхлорид ишлаб чиқариш, каустик сода ва метанол мажмуаси цех смена муҳандиси, Навоий вилояти

Исақова Мохидил Хусанбой қизи – Уйчи туманидаги «Asmus Gold Mega Textile» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари, Наманган вилояти

Рахимжанов Достонбек Улуғбек ўғли – Наманган шаҳридаги «Innovation Language Centre» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Наманган вилояти

Омонова Нилуфар Жўрабек қизи – Самарқанд шаҳридаги «MIT IT academy» масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти

Темуров Анвар Ибодулло ўғли – Ургут туманидаги «Sam-Negin» масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти

Анваров Ойбек Тўлқинжонович – «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки дирекцияси – IT Park» масъулияти чекланган жамиятининг Сирдарё вилояти филиали бошлиғи

Бўронова Дилсора Шарифжон қизи – Ховос туманидаги «Textile Fashion» масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи устаси, Сирдарё вилояти

Собирова Назокат Рашид қизи – «Ҳунарманд» уюшмасининг Бойсун тумани бўлими аъзоси, гиламдўз, Сурхондарё вилояти

Хушбоқ Улуғбек Бахром ўғли – Қизириқ туманидаги «Жануб тонги диёри» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Махсимова Рисолат Қосимжон қизи – Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, Тошкент вилояти

Турсунбоева Зуҳра Ботир қизи – Бўстонлиқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактабининг академик хонандалик бўйича ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Адхамбекова Шабнам Ёвсинзода – Сўх туманидаги «Happy kids academy» нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари, Фарғона вилояти

Убайдуллаева Зарнигор Ҳасанбой қизи – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси ахборот ва медиа хизмати бўйича мутахассиси

Аллаберганова Шаҳноза Аллаберган қизи – Урганч давлат университетининг 2-босқич талабаси, Хоразм вилояти

Маткаримов Рахматжон Жуманазарович – Ҳазорасп туманидаги «Нур Муҳаммад Ислом обод» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти

Рузмухамедова Ходжия Шокир қизи – Олмазор туманидаги 102-заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг эшитиш идроки фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Умурзаков Ислом Илхом ўғли – Тошкент шаҳридаги «Ёш мақомчилар» ансамбли бадиий раҳбари

Абдикаримов Канат Алимжанович – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг PR-маркази етакчи мутахассиси

Авазова Севинч Пулат қизи – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 4-босқич талабаси

Амиров Элмурод Мансуриддин ўғли – Геология фанлари университетининг Геология ва геофизика институти минералогия лабораторияси бошлиғи

Бўтахонов Зиёдулла Зойиржон ўғли – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассиси

Ғуломов Ахмаджон Шавкат ўғли – «Uzbekistan airways» акциядорлик жамиятининг Учувчилар хизмати департаменти А-320 ҳаво кемаси командири

Дадабоев Дилшод Абдужалил ўғли – Ижтимоий тармоқлардаги «Uzbekistan official» саҳифалари администратори, блогер

Евстафеев Евгений Александрович – И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 4-босқич талабаси

Жалолиддинов Жасурбек Жамшид ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) сардори

Иминохунов Нуруддин Абдуқаҳҳорович – «EPAM Systems» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маҳсулотлар менежери

Нематзода Фирдавс Нематович – Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ёшлар академияси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

Норчаев Хусаин Тўрақул ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси

Рузиев Бекзод Дилмуродович – «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамиятининг меъмор-қурилиш бўлими лойиҳалар бош муҳандиси

Сафаров Акмал Умар ўғли – Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг ёш ижодкорлар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси

Турғунбоев Шахзод Нодир ўғли – Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Жанубий Кореядаги вакили

Хасанова Ёқутхон Баходиржон қизи – М.Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли раққосаси

Ходжаева Шахло Муродовна – Америка Қўшма Штатларининг «Amazon» компанияси бизнес таҳлил бўйича муҳандиси

Эркинов Ҳожимат Ботир ўғли – Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси

Манба: https://president.uz

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.