loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёш дизайнерлар ижоди

Камолиддин Беҳзод номли Миллий рассомлик ва дизайн институти
Амалий санъат ва дизайн факультети томонидан
“Ёш дизайнерлар ижоди” номли либослар намойиши ўтказилди.
Ўзбекистон Давлат Табиат музейида ўтказилган мазкур тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат ва дизайн факультети “Либос дизайни” кафедраси профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида талабалар томонидан яратилган миллий, анъанавий ва замонавий услубларда яратилган бир-биридан ажойиб либослар коллекциялари намойиш этилди.

Ушбу либослар намойишида дизайнерлар ўртасида ўтказилаётган танлов ва тадбирлар натижаси билан ҳамда «мода» билан қизиқувчилар, ижодкор ёшлар, бадиий таълим йўналишидаги институт талабалари ҳам иштирок этишди.

Мазкур намойишда Амалий санъат ва дизайн факультетининг бакалавр босқичида таълим олаётган 17 нафар талабанинг энг яхши ишлари ҳавола этилди.

– Бизнинг асосий мақсадимиз “Устоз-шогирд” анъаналарига таянган ҳолда, либос, тўқимачилик маҳсулотлари ва аксессуарларнинг янгича турлари ва шаклларини ўрганиш, лойиҳасини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдир. Шунингдек, мамлакатимиз демократик ислоҳотларини янада чуқурлаштириш жараёнларида ёшларнинг иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, соғлом эътиқодли, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишдир, – деди Амалий санъат ва дизайн факультети декани Юлдуз Нарзиева.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.