loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёш мусаввира қизлар

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими Кўргазма саройида жорий йилнинг 4-март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28-ноябрдаги «Ўзбекистон Милиий маданиятини янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4038 сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ва 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ёш ижодкор қизларнинг асарларидан иборат «Ёш мусаввира қизлар» номли кўргазмали кўрик-танлов ташкиллаштирилди.
Танловга Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, Нукус шаҳри ихтисослаштирилган маданият мактаби ва Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчи қизлари ўз асарлари билан қатнашди.

Танлов якунига кўра 1-ўринни Камалова Севара Хўжайли тумани 4-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси, 2-ўринни Жуманиязова Феруза Нукус шаҳри ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқувчиси, 3-ўринни Жоллибаева Гулназ Нукус шаҳри 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси қўлга киритти.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.