loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ёш рассомлар кўргазмаси

Тошкент фотосуратлар уйида ёш рассомлар ижодига бағишланган “Беном” номли кўргазма бўлиб ўтмоқда. Бош қаҳрамонлар, яъни тақдим этилган муаллифлар унчалик кўп эмас –3 нафар. Учала рассом – Эрик Кулманов, Йигитали Сатторов ва Сарвар Эркинов ҳам Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти битирувчилари.

Уларнинг ҳар бири ёш, дадил, изланувчан ва экспериментлардан қўрқмайди, ҳар бир муаллифнинг замонавий санъатга, умуман, бугунги ҳаётга ўз қараши бор. Ёшдаги кичик фарқ, турли услублар ва улар шуғулланадиган мавзулардаги фарқга қарамай, кўргазма бирлаштирган рассомларнинг барчасини академик фонда намоён бўлган экспериментал руҳ бирлаштиради.

Кўргазмадан кўзланган мақсад ёш рассомларнинг ижод намуналарини намойиш этиш, уларнинг асарларида айтилганган сўзларини тинглашдан иборат. Зеро, юртимиз санъатининг келажаги айнан улар, ёш муаллифлардир.

Кўргазмада муаллифларнинг 40 га яқин ижодий ишлари намойиш этилаяпти.  

Кўргазма 2023 йилнинг 5 январига қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.