loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўзбек рассомлари Туркияда

28 июнь – 3 июль кунлари Истанбул шаҳрида “Туркий тасвир: турк санъати” кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир Истанбул шаҳри ҳокимлиги раҳнамолигида ўтказилмоқда.

Кўргазмада туркий дунёнинг етакчи рассомлари асарлари намойиш этилади. Ижодий ишлар туркий халқлар истиқомат қилувчи давлатларнинг манзаралари, тарихи ва ўзига хос меъморчилиги, маданияти, санъати каби мавзуларни ўз ичига олади.

Кўргазма доирасида рассомларининг маҳорат дарслари, ижодий мулоқотлар ва маданий-маърифий тадбирлар уюштирилади.

Унда нафақат Туркия ва Марказий Осиё давлатлари, балки Озарбайжон, Россия, Эрон, Босния ва Герцеговина каби дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатлари тасвирий санъат усталари қатнашади.

Кўргазмада юртимизнинг икки нафар вакили: Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли рассом Алишер Алиқулов ўз ижодий ишлари билан иштирок этишади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.