loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ўзбек тили байрамига бағишланган тадбирлар давом этмоқда

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги таълим муассасаларида Ўзбек тилимиз байрами бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 21 октябрь куни Бадиий академия тасарруфидаги Андижон ИСМИда она тилимиз Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан «Она тилим мангу бўл омон!» шиори остида бадиий-мусиқий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан она Ватан, она тили мадҳ этилган шеърлар айтилди. Миллий ашулалар ижросида гўзал рақслар намойиш этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.