Бугун, 11 март куни Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида реклама ва графика йўналиши ўқитувчиси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Гўзал Сагдуллаева ҳамда 10-синф ўқувчиларининг ижодий ишлари кўргазмаси очилди.
Кўргазмада ижодкорларнинг 120 дан ортиқ сараланган асарлари намойиш этилмоқда.