Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида 2 июль – Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан “Рангларда акс этган Ватан туйғуси” ижодий кўрик-танлови ўтказилди.
Танловда тасвирий санъат йўналишида ижод қилаётган ижодкорлар иштирок этишди.
Танлов 25-30 июнь кунлари Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби биносида ўтказилди.
1 июль куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясида ушбу ижодий танловда ғолиб чиққанларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.