loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Қайлардадир менинг самоим…»

25 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, сценограф, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг профессори  Шуҳрат Aбдумаликовнинг  шу номли  шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Истеъдодли педагог ва маҳоратли рассом Георгий Бримнинг шогирди бўлган  Ш.Aбдумаликов сценография мактабининг асосий йўналишларини ўзлаштирди ва ҳозирги пайтда уни ривожлантириб, тажрибасини талабалар билан  амалиётда баҳам кўриб келмоқда. Хусусан, ушбу кўргазма – инсталляция Ш.Aбдумаликов бошчилигидаги, ёш саҳна рассомлари гуруҳи ишининг самарасидир.

Ш. Абдумаликов шунингдек кинода ва дастгоҳли рангтасвирда ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Aнглия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда 100 дан ортиқ спектаклларнинг саҳналаштирувчи рассоми. Унинг асарлари мавзуси турли туман бўлиб, бу кўп асрлик тарих ва динга мурожаат қилган ҳолда яратилган – “Рухшона ҳақида қасида”, “12”, “Аждод қироллар рақси” асарлари шулар жумласидандир. Марказий кўргазмалар залидаги рассом томонидан яратилган ўзига хос экспозицияда турли спектакллар ва фильмларнинг макетлари ва эскизлари намойиш этилган. “Саломея” сценографиясига ғайриоддий  ёндашилган бўлиб, бу ерда рассом режиссёрнинг “ҳаммуаллифи” бўлиб,  образни индивидуал талқин қилишни таклиф қилади.

Ушбу “Қайлардадир менинг самоим” шахсий кўргазмаси рассомнинг ижодий изланишлар муҳитига ғарқ бўлиш имконини беради. Муаллифнинг томошабин билан ўзига хос мулоқоти нафақат театрда, балки кўргазма майдонида ҳам уч ўлчовли мизансцена ва икки ўлчовли бадиий полотнолар синтези ёрдамида амалга ошмоқда.  

Кўргазма  2021 йилнинг 10 январига қадар давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.