loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Қарор ижросига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурининг 5-бандида ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатларини жиҳозлаш учун зарур бўладиган техника воситалари, инвентарь ва замонавий ускуналар ҳамда мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси белгиланган.

Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида ушбу вазифа ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Бадиий академия Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи М.Қурбонов, Молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бошлиғи Т.Абраев, Молия вазирлиги бош иқтисодчиси Ж.Отақулов ҳамда тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Бадиий академия тизимидаги таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатларида фойдаланиладиган техника воситалари, инвентарь ва замонавий ускуналар ҳамда мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш бўйича нормативлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, фикр алмашинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасаддилар ҳамда иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини, тавсияларини баён этишди ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.