loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Қомусий олим таваллуди нишонланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ (https://lex.uz/docs/6172044) мамлакатимизда буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги кенг миқёсда нишонланади.Мамнуният билан таъкидлаш керакки, ЮНЕСКО Бош конференцияси қарори билан Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини нишонлаш ЮНЕСКОнинг 2022-2023 йилларда нишонланадиган халқаро юбилейлар рўйхатига киритилди.Ўзбекистон Бадиий академияси давлатимиз раҳбарининг ушбу Қарорини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда юбилейни муносиб нишонлаш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда 2023 йилда республикамиз бўйлаб Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий-маърифий фаолиятига бағишланган тасвирий санъат асарлари, миниатюралар, халқ амалий санъати намуналари ҳамда фотосуратлар кўргазмаларини ташкил этади.

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.