Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба yюшмаси Республика кенгаши ўртасида соҳа ходимларини ижтимоий иқтисодий, маънавий-маърифий ва хуқуқий интеллектуал манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви тузилган бўлиб, унга мувофиқ қатор ишлар амалга оширилган.
Шу йилнинг 14 март куни соат 11:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясида мазкур Тармоқ келишувининг 2021 йилдаги ижросига бағишланган қўшма йиғилиш бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирга ОАВ вакилларини, журналистларни таклиф қиламиз!