loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабида 5 ташаббус ижроси

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабида Президентимизнинг ёшларимиз таълим-тарбиясига қаратилган 5 та муҳим ташаббуси доирасида мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари учун мунтазам маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

5 ноябрь куни ушбу мактабда Қўқон шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактабларидан ташриф буюрган ўқитувчи ва ўқувчилар учун махорат дарслари ташкил этилди.
Жумладан, 15 ноябрь куни Фурқат тумани 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг тасвирий санъат ўқитувчиси Ч.Комилов, хор дирижёрлиги фани ўқитувчиси Ш.Сиддиқова, Бувайда тумани 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби тасвирий санъат фани ўқитувчиси М.Қосимова ҳароҳлигида ўқувчилар билан Қўқон ИСМга ташриф буюрдилар. Ўқувчиларга таълим муассасаида ҳаваскорлик хор жамоаси дирижёри ўқитувчиси М.Расулова томонидан хор дирижёрлиги фанидан “Бойчечак” акапелласи устида ишлаш мавзусида, тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқитувчилари – Ю.Ортиқматов, М.Йўлдашева иштирокида рангтасвир, миниатюра, театр саҳна безаклари рассомчилиги ва ашёшунослик фанларидан маҳорат дарслари ўтказилди.

30 ноябрь куни Учкўприк тумани 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг тасвирий санъат бўлими бошлиғи Р.Юсупова, бўлим ўқитувчиси С.Бердиева ўқувчилар билан келди. Қўқон ИСМ тасвирий ва амалий санъат бўлими ўқитувчиси Ю.Ортиқматов уларга саҳнани макетлаштириш бўйича амалий машғулот, хайкалтарошлик фани ўқитувчиси Э.Тожибоев эса хайкалтарошлик бўйича маҳорат дарси ўтди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.