loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ҳайкалтарошлик асари синдириб ташлангани тўғрисида хабарларга муносабат

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли ҳайкалтарош Дамир Рўзибоевнинг Миробод тумани, “Ат-Термизий” маҳалла фуаролар йиғини ҳудудидаги ҳайкалтарошлик асари синдириб ташлангани тўғрисида хабарлар тарқалди.  
Аввало, ушбу хабарларда масалага ўта нохолис ёндашилгани ҳамда “Фаришталар” деб номланган ушбу ҳайкалтарошлик асари билан боғлиқ жараён умуман нотўғри талқин этилгани, аксинча ҳайкаллар ўз ҳолида тургани, синдириб ташланмаганини таъкидлаш лозим.

Хабарлар юзасидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, мавзудаги ҳайкаллар олдин болалар учун ижод мактабини ташкил этиш мақсадида муаллифга ажратилган ҳудудда бўлган, бу ҳудуд сотиб юборилганидан кейин, ҳайкаллар муаллифнинг ўғли истиқомат қилаётган кўп қаватли уйнинг олдига кўчирилади.

Шу ҳудудда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар пирамида шаклида ясалган ҳайкалларнинг уст қисми қулаб тушиши мумкинлигидан хавотирга тушиб, бошқа жойга кўчирилишини талаб қилишган.

Айни пайтда  ҳайкаллар жойи масаласида манфаатли тўхтамга келиш учун муаллиф билан маслаҳат олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Бадиий академияси

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.