loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ҳамкорлик кенгаяди

Бугун, 26  апрель куни  Ўзбекистон Бадиий академиясида  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маdaniyat va ma’rifat” телеканали мутасадди вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий академия раиси Акмал Нур ҳамда “Мadaniyat va ма’rifat” телеканали директори ўринбосари Ориф Аҳмедов ўзаро мулоқотда телеканалнинг  “Маданий-бадиий дастурлар” муҳарририяти  томонидан юртимизда маданият, санъат соҳасида кечаётган жараёнлар мавзуида тайёрланаётган кўрсатувларни янада такомиллаштириш ва бу борада ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш масалалари юзасидан фикр алмашишди. Таъкидлангандиек, бугунги кунда мазкур телеканалнинг  “Тонг нафаси”, “Ижод сирлари”, “Маданий ҳаёт”, “Сайқал” сингари кўрсатувларида Бадиий академия фаолияти, ўзбек тасвирий ва амалий санъати дарғалари, қолаверса, тасвирий санъатга кириб келаётган ёш истеъдодлар ижоди тўғрисида туркум лавҳалар эфирга узатилмоқда. Шу билан бирга, эътибор қаратиш зарурки, халқимизни,телетомошабинларни санъатдаги бой меросимиз, замонамиз ижодий жараёнидан баҳраманд этиш имкониятлари кўп. Ўзаро мулоқотда шу жиҳатларга урғу берилиб, ижодий ҳамкорликни кенгайтириш, янги мавзулар устида иш олиб боришга келишиб олинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.