loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ҳинд халқининг буюк фарзандига бағишланган кўргазма

22 октябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент фотосуратлар уйи ҳамкорлигида дунёга машҳур ҳинд давлат арбоби Махатма Ганди таваллудининг 150 йиллигига бағишланган “Менинг ҳаётим – менинг хабарларим” номли фотокўргазма очилди. 76 та фотосурат ўрин олган мазкур кўргазма 25 Октябрга қадар давом этади.

Кўргазмага қўйилган фотосуратларда дунёга Махатма Ганди номи билан танилган Мохандас Карамчанд Ганди ҳаётининг турли босқичлари муҳрланган. Мазкур фотосуратлар Нью-Дели шаҳридаги Ганди Смрити музейи (Ганди мемориал музейи) томонидан тақдим этилган. Фотосуратларни кўриб, Махатма Гандининг  босиб ўтган ҳаёт йўли, унинг дунёга мурожаати ҳақида кенг маълумотга эга бўлиш мумкин.

Махатма Ганди Буюк Британия мустамлакасига қарши курашган Ҳиндистон миллий озодлик ҳаракатининг раҳнамосидир. Ҳиндистон 1947 йил 15 августда мустақилликга эришди. Мохандас Карамчанд (Махатма) Ганди 1869 йил 2 октябрда Гужарат князлигининг Порбандар шаҳрида туғилган. Махатма Ганди – “Миллат отаси” 1948 йил 30 январда Деҳлидаги ибодат маросимида мутаассиб ҳинд томонидан уюштирилган суиқасд оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Кўргазманинг очилиш маросимида юртимизда беш кунлик ташриф билан бўлиб турган Ҳиндистон Республикаси Гужарат штати бош вазири Вижай Рамниклал Рупани иштирок этди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.