loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

18 май – Халқаро музейлар куни

Бугун, 18 май – Халқаро музейлар куни мамлакатимиздаги барча музейларда кенг нишонланиб, «Очиқ эшиклар куни» ўтказилмоқда. Шу муносабат билан барча музейлар бепул хизмат кўрсатади, ўнлаб байрам дастурлари ва янги кўргазмалар очилади. Жумладан, бугун Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида  соат 11:00-16.00 гача хаттотлик ва қўлда қоғоз тайёрлаш санъати бўйича маҳорат дарслари ўтказилади. Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида соат 16:00 да мазкур санага бағишланган “Бизнинг мерос” туркумида 2022 йил юбилярлари – Н.М. Герасимов, А.В. Николаев (Усто Мўмин), В.Н. Еремян, В.Л. Рождественский, Г.А.Визель, М.А. Аринин,З.М. Ковалевская, Р.М.  Тимуров, Ч.Ахмаров  кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Шунингдек, бугун  соат 17:00 да Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида ёш рассомлар (18 нафар рассом ва 1 нафар ҳайкалтарош) иштирокида  «Санъатни англаш санъати»  номли илмий-маърифий кўргазма санъат ихлосмандларига ўз эшикларини очади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.