loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ҳинд халқининг буюк фарзандига бағишланади

Шу йилнинг 22 октябрь куни  Тошкент фотосуратлар уйида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда ҳинд халқининг севимли фарзанди, буюк давлат арбоби Махатма Ганди ҳаёти ва фаолияти акс этган фотокўргазма ташкил қилинади.  Махатма Ганди таваллудининг 150 йиллигини нишонлашга бағишланган мазкур фотокўргазманинг очилиш маросими 22 октябрь куни соат 15:00 да бўлиб ўтади. 

Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 100 йиллиги нишонланди

Шу йил 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 100 йиллиги тантанали равишда кенг нишонланди. 18 октябрь куни ижод мактабида ташкил этилган байрам тадбирининг очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси аъзолари, рассомлар, санъат арбоблари, профессор-ўқитувчилар, дипломатик корпус вакиллари, талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов сўзга чиқди.           […]

Ижодий уюшмалар ёш ижодкорларининг учрашув-дебати

Мамлакатимизда ижодий уюшмалар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган «Сўз, оҳанг, тасвир» дўстлар клубининг навбатдаги тадбирига марҳамат! Тадбир очилиш маросими 18 октябрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси залида бўлиб ўтади.

Фаслнинг энг яхши ижодкори

«Ma’rifat»  республика газетаси томонидан ҳар йили ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда газетхонлар билан ижодий ҳамкорликни янада яхши йўлга қўйиш мақсадида ёз мавсумига бағишланган “Фаслнинг энг яхши ижодкори” танлови ўтказиб келинади. Газета танловида  турли касб эгалари, адабиётшунос, ўқитувчилар, талаба ёшлар, оддий газетхон ўқувчилар ўзларининг мақолалари билан фаол иштирок этишди. Ушбу танловда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фотожурналист Султонбой […]

«Гўзаллик дунёни қутқарар» халқаро симпоизуми

Ўзбекистон Бадиий академияси Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти тасвирий санъат факультетининг “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессори Рустам Худойберганов шу йилнинг 23-28 сентябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Талдиқўрғон шаҳрида ташкил этилган «Гўзаллик дунёни қутқарар» номли рассомлар халқаро симпозиумида иштирок этиб келди. Симпозиум доирасида рассомлар ўртасида фикр алмашинувлар, пленэрлар  бўлиб ўтди. 26 сентябрь куни таниқли мўйқалам […]

Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида кўчма кўргазма

12 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги Самарқанд вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи билан ҳамкорликда  “Ўқитувчи ва мураббийлар” кунига бағишланган “Шарқ дурдоналари” номли кўчма кўргазма ташкил этилди. “Таъзимдамиз сизга устозлар” шиори остида уюштирилган мазкур кўчма кўргазмада миниатюра санъат асарларидан намуналар қўйилди. Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги Самарқанд […]

Фоторассом Александр Маркевичнинг шахсий фотокўргазмаси

14 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройининг катта залида россиялик фоторассом, ихтиолог Александр Маркевичнинг “Қизил денгиз сув ости дунёси” номли фотокўргазмаси очилди. Шахсий фотокўргазмада муаллифнинг Қизил денгиз сув ости дунёсидан олинган 70 та фотоасари намойиш қилинмоқда. Александр Маркевич – 1952 йили Украинанинг Днепропетровск шаҳрида туғилган. 1970-1975 йилларда Белоруссиянинг Гомель Давлат […]

Академик рассомдан китобхонларга яна бир туҳфа

“Ўзбекистон” нашриётида Ўзбекистон халқ рассоми, Давлат мукофоти совриндори, академик Алишер Мирзо қаламига мансуб “Мусаввир” романи чоп этилди. “Мусаввир” романи 33 бобдан иборат. “Дийдор ғанимат”, “Онажонимнинг васиятлари”, “Тўйлар муборак!”, «Кичик одамнинг катта севгиси”, “Эски шаҳарга – каллахонага қайтиш” боблари ўқувчи қалбида самимий туйғуларни уйғотади. Китоб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Иброҳим Ғафуров тақризи билан чоп этилган. […]

Она юрт илҳомлари

Жорий йилнинг 18-19 октябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Султонбой Деҳқоновнинг Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Она юрт илҳомлари” номли кўчма кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазманинг очилиш маросими 18 октябрь куни соат 11:00 да бўлиб ўтади. Кўчма кўргазмада муаллифнинг она юрт манзаралари, гўзал табиати, миллий қадриятларимиз акс […]

Бир асрлик тарихга эга мактаб

Ўзида бир асрлик тарихни жамлаган П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби бугунги кунга қадар неча минглаб иқтидорларни кашф қилган, десак муболаға бўлмайди. Мазкур йилда  Ўзбекистон тасвирий санъатида ёрқин из қолдирган рассомларимиздан бири Павел Петрович Беньков номи берилган билим юртининг ташкил бўлганига юз йил тўлгани муносабати билан шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари байрам тадбири ўтказилмоқда. Бу […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.