28 ноябрь куни бир гуруҳ талаба ёшлар “Рассом устахонасида” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги , портрет жанри устаси Собир Рахметов билан учрашдилар. Рассомнинг устахонасида бўлиб ўтган учрашув ва ижодий мулоқот қизғин кечди. Ёшлар улкан ижодий тажрибага эга устоз-мураббийнинг тасвирий санъатга оид фикрларини тингладилар, ўз тасаввурларини кенгайтирдилар. “Рассом устахонасида” лойиҳаси Президентимиз томонидан […]
