loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Рассом устахонасига ташриф

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг бир гуруҳ ёш санъатшунослари институт Ёш олимлар ва ижодкорлар кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми Жавлон Умарбековнинг ижодий устахонасига ташриф уюштирдилар. Талабаларга институтнинг “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси катта ўқитувчиси Фарида Максумова ҳамроҳлик қилди. Ўзаро мулоқотда  рассомнинг рангтасвир ва графикада яратган ижодий […]

Чизиқлар оҳанги

26 ноябрь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Баҳром Намозовнинг “Чизиқлар оҳанги” номли илк шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўргазмада рассомнинг ранглар уйғунлиги ва чизиқларнинг майин ҳаракати, қалам рангларининг чизиқларини очиб берувчи 60 дан ортиқ ижодий ишлари намойиш этилади.

Истедодли рассомларнинг шахсий кўргазмаси

26 ноябрь куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида истеъдодли рассомлар – Николай Шохин ва Василий Хаповнинг «1+1=Англанганлик» номли шахсий кўргазмаси очилади.                        Мазкур кўргазма шу йилнинг 2 декабрига қадар давом этади.

Муҳим ташаббус ижроси амалда

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг биринчиси – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан биринчи йўналиш ижросини таъминлаш мақсадида “Рассом устахонасига ташриф”, “Рассом уйида меҳмон” лойиҳалари йўлга қўйилган бўлиб, улар доирасида ёш авлод вакиллари таниқли рассомлардан ижодий […]

Олтин куз жилвалари

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида рассом Валерий Кузнецовнинг “Олтин куз” номли шахсий кўргазмаси очилди.Кўргазмага муаллифнинг рангтасвирда ишланган 60 га яқин ишлари қўйилган. 1959 йили Тошкент шаҳрида туғилган Валерий Кузнецов 27 та халқаро ва республика миқёсидаги кўргазмалар иштирокчиси. “Россия – Ўзбекистон маданий ҳамкорлиги” лойиҳаси доирасидаги шахсий кўргазмаси учун Ўзбекистондаги Россия ҳамкорлик ваколатхонасининг […]

Рассом уйида меҳмон

Президентимиз томонидан илгари сурилган, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлардан иборат 5 та ташаббуснинг биринчиси – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. 20 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Cурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчилари ва мутахассислик фани ўқитувчилари иштирокида […]

Академик А.Мамажоновдан кўргазма

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Анвар Мамажонов «Бедана сайраганда» номли шахсий кўргазмасини тақдим этади. Кўргазманинг очилиш маросими 22 ноябрь куни соат 17:00 да Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

Кўҳна ҳунармандлик анъаналаримиз акс этган кўргазма

Тошкент фотосуратлар уйида шу номда давом этаётган, Ўзбекистоннинг кўҳна ҳунармандлик анъаналари ҳамда бой маданий-тарихий меросини оммалаштиришга қаратилган, юртимизнинг Тошкент, Марғилон, Андижон, Хива, Ғиждувон каби шаҳарларидаги пешқадам бешиксоз усталарнинг ижодий ишлари билан таништираётган кўргазма катта қизиқиш уйғотмоқда. Халқ усталари ижодий ишларининг хилма-хил намуналари, мўъжаз ашёларга қадар мукаммал ёндашув ва ранго-ранг нақшу нигорлар жилоси – буларнинг бари […]

Ўғилойнинг ижод фасли

Президентимиз илгари сурган, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлардан иборат 5 та ташаббуснинг биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 10-синф ўқувчиси Абдумажидова Ўғилойнинг “Ижод фаслидан илҳомланиб” номли шахсий кўргазмаси ҳам биринчи ташаббус […]

Ўзбек мутахассисилари Японияда

Шу кунларда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи вакилларидан иборат делегация Японияда бўлиб турибди. 2015 йилда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Япониянинг Aичи префектураси тасвирий санъат ва мусиқа университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, ўтган давр ичида […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.