loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Пойтахтимизда II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси бошланди

11 ноябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида II Тошкент халқаро амалий санъат биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари, ҳамкор вазирлик ва идоралар вакиллари, амалий санъати усталари, талаба-ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди Тасвирий ва амалий санъатимизни намоён этиш, жамоатчилигимизни, қолаверса, жаҳон ҳамжамиятини миллий санъатимиз ривожланиши […]

Халқаро амалий санъат биенналесига бағишлаб матбуот анжумани ўтказилди

2019 йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Бадиий академияси, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари, бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамда муассасалар ҳамкорлигида “Инсон.Муҳит.Санъат.2019” номли II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади. Шу муносабат билан 8 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Анжуманлар залида мазкур биеннале мақсад ва вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда […]

Таниқли мусаввир ва усталарнинг кўргазмаси очилди

5 ноябрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Бадиий академияси, Ҳунармандлар уюшмаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Ислом маданияти равнақ топган юрт” мавзусида таниқли тасвирий ва халқ амалий санъати усталарининг ижодий ишлари кўргазмаси очилди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси И.Валихўжаев кўргазманинг мақсади миллий санъатимизнинг дурдонаси бўлган халқ […]

Боқийликка дахлдор аср

4 ноябрда Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллигига бағишланган “Боқийликка дахлдор аср” номли фотокўргазма очилди. Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архиви ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент  фотосуратлар уйи ҳамкорлигида ташкил этилган ва бир ҳафта давом этадиган мазкур фотокўргазманинг асосий мақсади кенг оммани Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари Миллий архивида сақланаётган […]

Шоиранинг санъатга илк қадами

1 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 11-синф ўқувчиси Синдарова Шоиранинг “Санъат оламига илк қадам” номли шахсий кўргазмасининг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Кўргазмани мактаб-интернат директори Б.Бабаназаров очиб берди. — Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага […]

Тошкентда халқаро амалий санъат биенналеси бўлиб ўтади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 октябрдаги 01-07/1-2048 – сон мажлиси Баёнига мувофиқ, шу йил 11 – 15 ноябрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимизда II Тошкент  халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади. Миллий анъаналарни асраб-авайлаш, халқимизга ва жаҳон хамжамиятига замонавий амалий санъат асарларини такдим этиш, шунингдек, унутилиб бораётган халқ […]

Архив фотоҳужжатлар кўргазмаси

4 ноябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Бадиий академияси Тошкент фотография уйида Ўзбекистонда давлат архивлари тизими ташкил топганлигининг 100 йиллигига бағишланган “Боқийликка дахлдор аср” номли фотокўргазманинг очилиш маросими  бўлиб ўтади. Кўргазма экспозициясида 60 та фотосурат намойиш этилади.

Рассом билан учрашув

1 ноябрь куни Наманган вилояти, Учқўрғон туманидаги 12 – сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Рассом устахонасига ташриф” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Наманган вилоят бўлими раиси, рангтасвирчи рассом Комилжон Қамбаров билан ижодий учрашув ташкил қилинди. Учрашув доирасида рассом К.Қамбаров ёш ижодкорларга маҳорат дарси ўтди, мўйқаламда ишлаш сир-асрорлари билан ўртоқлашди, керакли тавсияларни берди.

Ханчжоуда ўзбек рассомлари кўргазмаси очилди

Хитой Халқ Республикасининг Хитой  адабий-бадиий санъат  жамоалари ассоциацияси, Ханчжоу рассомлар уюшмаси, Ханчжоу Бадиий  академияси  таклифига  мувофиқ   Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуридинов бошчилигида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига  аъзо  рассомлар  делегацияси  шу кунларда мазкур давлатда хизмат сафарида бўлиб турибди. Бугун, 1 ноябрь куни Ханчжоу  Бадиий академияси кўргазмалар залида “Бир макон, бир йўл” шиори остида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.