loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

РАСМИЙ БАЁНОТ: Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 511 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков: – Мамлакатимизда коронавирус касаллиги билан 2509 бемор рўйхатга олинган. 1988 нафар, яъни 80 фоизга яқин бемор тўлиқ соғайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 511 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир. 42 мингдан кўпроқ фуқаро карантинда бўлиб […]

Магистрлар илмий-амалий конференцияси

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида навбатдаги илмий-амалий конференция Шу йил 27 май куни магистрларнинг “Санъат ёшлар нигоҳида IX” номли илмий-амалий онлайн конференцияси бўлиб ўтади. Конференция соат 11:00 да “ZOOM” платформаси орқали амалга оширилади Тадбир ўтказиладиган тил: ўзбек, рус, инглиз Маъруза регламенти: 7 дақиқа. Модератор: Фатхуллаев Равшан Саъдуллаевич,Санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Конференция дастури […]

Доимий изланиш, интилиш – муваффақият калити

«Карантин даврида ижод» лойиҳасига Юртимизда коронавирус пандемиясига қарши эълон қилинган карантин даври рассомлар учун ҳам ўзига хос синов бўлди. Аксарият рассомларимиз буни имконият билиб, ижодга шўнғиди, яна баъзилари вақт тополмаётган ишларини тугаллаб олаяпти. Танилиб бораётган сирдарёлик ёш рассом, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Севара Қосимова ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Севаранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ижод […]

Хотира – муқаддас!

Бугун юртимизда Хотира ва қадрлаш куни! Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб туради. https://art-academy.uz/wp-content/uploads/2020/05/video_2020-05-08_22-17-55.mp4

Бой мерос қолдирган санъат арбоби

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими томонидан Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Жалолиддин (Равшан) Миртожиев хотирасига бағишлаб тайёрланган онлайн хотира кўргазмаси эътиборингизга ҳавола этилмоқда. https://art-academy.uz/wp-content/uploads/2020/05/video_2020-05-08_13-41-17.mp4 Равшан Миртожиев халқимизга Ўзбекистон тасвирий санъати ривожи учун улкан ҳисса бўлиб қўшилган, ёш авлодни она Ватанга садоқат, шонли тарихимизга юксак ҳурмат, эҳтиром руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи […]

Она матонати

Номингиз дилларда мангу барҳаёт! Tошкент вилояти, Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида Зулфия ая Зокирова исмли мўътабар она яшаб ўтганлар. Бу муштипар Онанинг сиймосини таърифлашга тил ожиз. Tурмуш ўртоғи Холмат ака вафот этгач, Зулфия ая беш ўғил ва бир қизни тарбиялаб вояга етказди. Она зоти учун фарзанд доғини кўришдан оғирроқ йўқотиш йўқ. Зулфия ая Иккинчи жаҳон урушида […]

Рассомлардан хабар олинди

9 Май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Тошкент вилоятида ёлгиз яшаб, ижод қилиб келаётган кекса ёшдаги ижодкор рассомларга байрам дастурхони қилиниб, хонадонига борилди, улардан ҳол-аҳвол сўралди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлимига аъзо рассомлар – Моҳигул Маматалиева, Эркин Аралов, Илҳом Бахриев, Солий Қодиров, Ҳайитбой […]

Ватан манзараларини меҳр билан тасвирлар эди…

9 Май – Хотира ва Қадрлаш куни Саломов Баҳодир Бақоевич (1945-2012). Бухорода илк профессионал маълумотли ва биринчи бўлиб бухоролик рассомлар гуруҳини ташкил қилган рассом.  Бухоро вилоятининг Вобкент туманида туғилди. Бобоси – уста Мавлон ганчкор Бухорода кўпгина иншоотларни безаган ва машҳур уста Ширин Муродов билан ҳамкорликда фаолият юритган. Баҳодир Саломов ёшлигидан бобосидан ганч ўймакорлиги сирларни ўрганади. […]

Ноёб истеъдод соҳиби

9 Май – Хотира ва Қадрлаш куни Раҳим Ахмедович АХМЕДОВ (1921-2008 йй.) — Ўзбекистон рассомлик мактаби асосчилари ва устунларидан бири, ноёб истеъдод соҳиби, портрет жанрининг моҳир устаси. Ўзбекистон халқ рассоми (1961 й.), Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1967), Ўзбекистон Бадиий академияси фахрий аъзоси (1997 й.). Ўзбекистон давлат санъат музейи, Бадиий кўргазмалар дирекцияси ва бошқа […]

Инсонпарварлик ёрдами юборилди

Хабарингиз бор, шу кунларда республикамиз ташкилот, идора, муассасалари, қолаверса турли соҳада меҳнат қилаётган юртдошларимиз томонидан Сардоба сув омборида содир бўлган техноген офатдан жабрланганларга ёрдам кўрсатилмоқда. Бугун Ўзбекистон Бадиий академияси ҳам мана шундай хайрли ташаббусга бош қўшиб, “Биз сиз билан биргамиз” шиори остида сирдарёликларга инсонпарварлик кўмагини жўнатди. Мурувват юклари бугун эрта тонгдан Бадиий кўргазмалар дирекцияси олдида […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.