Азиз юртдошлар! Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 29 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз. Ушбу қутлуғ дамда барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файз-барака аримаслигини тилаб қоламиз! Мустақиллигимиз абадий, юртимиз осмони доимо мусаффо бўлсин! Эҳтиром билан, Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси
