loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Халқаро кўргазмада Озарбайжон рассоми асарлари

14 октябрь куни Тошкент фотосуратлар уйида ташкил қилинган замонавий миниатюра ва ҳаттотлик асарлари халқаро кўргазмаси экспозициясида Озарбайжон рассоми Тамилла Абдуллаеванинг асарлари электрон тарзда намойиш этилди:

Халқаро симпозиумда хорижий рассомлар асарлари

Шу йил 14-16 октябрь кунлари пойтахтимизда  буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги муносабати билан Халқаро симпозиум ва унинг доирасида кўргазмали тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан Тошкент фотосуратлар уйида ташкил қилинган халқаро кўргазма экспозициясида 10 га яқин хорижий, жумладан, Туркия, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Туркманистон, Буюк Британия каби давлатларнинг етук рассомлари асарлари янгича форматда, электрон шаклда намойиш […]

Буюк мусаввир издошлари

Аввал хабар берилганидек, 15 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишланган “Камолиддин Беҳзод издошлари” танловида миниатюра ва халқ амалий санъат асарлари бўйича Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов номинациялари кесимида ғолиблар билан танишинг: 15-17 ёш тоифасида: 1. » Энг яхши миниатюра […]

Илмий-амалий конференция бўлиб ўтди

Бугун, 16 октябрь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида буюк мусаввир таваллудининг 565 йиллигига бағишланган Халқаро симпозиум доирасида  «Камолиддин Беҳзод ижоди Шарқ ва Ғарб бадиий маданияти кесимида»  мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн конференция бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги […]

Шарқ миниатюраси ва Ўзбекистон санъати. Трансформация

15 октябрь куни Марказий кўргазмалар залида Шарқ миниатюраси ва Ўзбекистон санъати. Трансформация номли рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик асарлари кўргазмаси очилди. Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан сўнг, учинчи бора буюк мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг (1455 – 1535) юбилей санаси нишонланмоқда.1468 йилдан 1506 йилгача Ҳиротда ижод қилган форс миниатюрачиси Ҳирот тасвирий санъат мактабининг энг буюк усталаридан бири сифатида тан олинган. […]

Камолиддин Беҳзод издошлари

15 октябрь куни “Камолиддин Беҳзод издошлари” танлови Республика босқичи иштирокчиларининг  миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари кўргазмасининг очилиши ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига мувофиқ ёш истеъдодли ижодкорларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолиддин Беҳзод […]

Юбилей доирасидаги кўргазма

14 октябр куни Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишланган Халқаро симпозиум доирасида Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Шомаҳмуд Муҳаммаджоновнинг “Қалбим рангин олами” номли шахсий кўргазмаси очилди. Ш.Муҳаммаджонов 1954 йил 27 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Болалик йилларидан миниатюра санъатига қизиқиш  уйғонади. Кичик ҳажмда бўлса-да,  нафис […]

Юбилей тадбирлари бошланди

Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси, Маданият,Ташқи ишлар вазирлиги, «Тасвирий ойина» ижодий бирлашмаси, «Илҳом» ижодкорларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, бошқа мутасадди вазирлик, идоралар ҳамкорлигида  Тошкент фотосуратлар уйида буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигига бағишланган Халқаро симпозиум ва халқаро кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда мутасадди вазирлик, идоралар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди. Тадбирни Ўзбекистон […]

«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  Мазкур анъанавий кўрик-танлов мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишлаб, “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Ўзбеккино” миллий […]

Рассом галереяси очилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, таниқли рангтасвирчи рассом Ортиқали Қозоқовнинг 60 йиллик юбилейи арафасида 10 октябрь куни Наманган вилояти, Поп туманидаги Санг қишлоғида туғилиб ўсган, ижод қилган хонадонида шахсий галереяси очилди.                Галереянинг очилиш тадбирида вилоят ,туман ҳокимлиги вакиллари,Наманган вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, зиёли вакиллар,шунингдек, Ўзбекистон Бадиий академияси […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.