Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишлаб «Эски шаҳар” ижодий гуруҳининг “Юзма-юз” номли кўргазмаси ва давра суҳбати ташкил этилади. Кўргазма ва тадбирнинг очилиш маросими 2 декабрь куни соат 10:00 да ушбу мактаб кўргазмалар залида бўлиб ўтади.
