loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ўқитувчилар кўргазмаси

Шу йил 10 декабрь куни  Тошкент фотосуратлар уйида Бадиий академия тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби тасвирий санъат кафедраси ўқитувчиларининг «Ижод сеҳри» номли кўргазмаси  бошланади. Ушбу кўргазманинг очилиш маросими 10 декабрь куни соат 11:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.  

Тарихий либослар намойиши

Ўзбекистон республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга 28 йил тўлиши муносабати билан Бадиий академия тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ж. Нигматов Учтепа туманида жойлашган 295 – сонли мактабда ўзининг шахсий тарихий кийимлар коллекциясини намойиш этди. Бу тақдимот ўқувчиларда катта таассурот қолдириши билан бирга миллий тарихий либосларимиз ҳақида тасаввур ва билимини бойитишга […]

Оламни асрайлик!

Бугун, 7 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти амалий графика кафедраси ўқитувчи ва талабаларининг  Конституциямизнинг 28 йиллигига бағишланган “Оламни асрайлик!” номли плакатлар  кўргазмаси ва давра суҳбати бўлиб ўтди. Кўргазмада таълим, соғлиқни сақлаш, сувни асраш ва турли илллатларга қарши курашиш мавзусидаги  40 дан […]

Ёшлар ижоди

Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хирояма халқаро маданият карвон саройида Конституциямизнинг 28 йиллиги муносабати билан тасарруфдаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчи ёшларининг ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди. Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати салкам бир асрдирки, санъат олами вакилларини тарбиялаб келмоқда. Мактаб-интернати фаолияти мусиқа ва тасвирий санъатга йўналтирилганлиги боис кўргазмада мусиқа бўлими томонидан мусиқий […]

Буюк мусаввир таваллудига бағишланди

Бугун, 4 декабрь куни пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг катта мажлислар залида буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги  муносабати  билан “Шарқнинг буюк  мусаввири” номли илмий тадбир бўлиб ўтди. Академик рассомлар, ёш мусаввир ва мусаввиралар иштирок этган тадбирда сўзга чиққанлар Шарқнинг буюк мусаввири Камолиддин Беҳзоднинг миниатюра санъатига қўшган улкан ҳиссаси ва […]

Кўнгилларга шодлик улашиб…

Ўзбекистон Бадиий академияси  Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ташаббуси билан пойтахтимиздаги 25-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабда “Болаларга беринг дунёни” шиори остида «Ватан суйган болалар» номли хайрия тадбири ва миниатюра  асарларидан  ташкил топган кўчма кўргазма ҳамда кўргазма доирасида  маҳорат дарслари ташкил этилди. 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Миллий гвардия, […]

Маърифатпарвар боболаримизга эҳтиром

Мамлакатимизда  буюк маърифатпарвар адиб, аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги кенг нишонланмоқда. 2 декабрь куни Алишер Навоий  номидаги Ўзбекистон давлат академик  катта театрида навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Ҳаётини миллатимизнинг бахту саодати  йўлига бағишлаган улуғ бобомизга бугун эъзоз ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Жумладан, пойтахтимизда Президентимиш ташаббуси билан ташкил этилган Адиблар хиёбонида  Бадиий академия томонидан […]

Таниқли рассомлар кўргазмаси

Бугун, 2 декабрь куни П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида “Эски шаҳар” ижодий гуруҳининг “Юзма юз” номли кўргазмаси очилди. Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган кўргазманинг очилиш маросимида сўз олган мактаб директори У.Ҳакимов истиқлолимиз бардавомлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифалар Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилгани, айнан шу сабабли Асосий қонунимизда мужассам […]

Тайинлов

Бугун, 2 декабрь куни Қурбонова Дилафрўз Абдурашидовна Ўзбекистон Бадиий академиясининг тегишли буйруғига асосан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди. Д.Қурбонова 1980 йилда Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2002 йил Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини бакалавриатини, 2004 йил магистратурасини музейшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. Тарих […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.