loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ота хотираси

Бугун, 26 апрель куни соат 16:00 да  Ўзбекистон Бадиий академияси  Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллик хотирасига бағишланган ўғли – Баҳодир Зокировнинг «Mенинг отам хотирасига» номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Mаълумот учун телефон: (71) 256-35-56, (71) 252-30-88

ДИҚҚАТ, ЁШ ИЖОДКОРЛАР КЎРИК-ТАНЛОВИ!

Ўзбекистон Бадиий академияси ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси тасвирий санъат, амалий безак санъати, дизайн ва замонавий санъатнинг барча йўналишларидаги ижодкор ёшларнинг миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Навқирон Ўзбекистон” иқтидорли ёшлар республика кўргазма-танловини                         […]

Архитектор 75 ёшга тўлди

“Меҳнат шуҳрати” (1999) ордени соҳиби,  Ўзбекистон Бадиий академияси хақиқий аъзоси (1997), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор Азамат Тўхтаев нафақат мамлакатимизда, балки бошқа республикаларда ҳам турли меъморий лойиҳалар муаллифидир. Меъмор фаолияти айниқса, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида гуллаб-яшнади. Азамат Тўхтаев муаллифлигидаги лойиҳалар асосида пойтахтимиз ҳамда юртимиз ҳудудларида  бир-биридан муҳташам бино, обьектлар қад ростлади ва халқимизнинг фахрига айланди. Ўзбекистон […]

Фестиваль доирасида саёҳат

Мамлакатимизда халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтди. Санъат ва нафосат ҳафталиги кўргазмалар, маҳорат дарслари, бадиий чиқишлар, ижодий фикр алмашинувлар, устоз-шогирд тақдимотлари билан бой мазмун-моҳият касб этди, юртдошларимизга олам-олам маънавий завқ берди, санъатнинг ҳаётбахш кучини намоён қилди. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, анъанавий фестиваль давомида ҳамкор ташкилотчилар томонидан бошқа тадбирларга ҳам эътибор қаратилди. […]

Андижонда фестиваль якунлари

Андижон вилоятида  “ Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг тантанали ёпилиш куни Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида  бўлиб ўтди Ҳафта давомида “ Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида  халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали тузилган режа асосида ҳар бир кун ўзига хос ижодийлик билан байрамона кайфиятда кўтаринкилик билан ўтказилди. Фестивалнинг тантанали ёпилишига ихтисослаштирилган […]

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўз ишини якунлади

Жорий йил 19-23 апрель кунлари мамлакатимизда анъанавий Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивали бўлиб ўтди. 14 йилдан буён давом этиб келаётган ушбу санъат ҳафталигида Ўзбекистон рассомлари, ихтисослаштирилган ўқув юртлари ўзларининг ютуқлари, ғоялари ва лойиҳаларини намойиш этиш учун қулай имкониятларга эга бўлдилар. Ушбу ҳафталик Ўзбекистон Бадиий академияси билан бирга Маданият, Олий ва ўрта-махсус таълим, Халқ таълими, […]

Бухорода фестиваль якунланди

Бугун Бухорода халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Бухоро ихтисосдаштирилган санъат мактаб-интернатида бўлиб ўтган тадбирда фестиваль ғолиблари эълон қилинди ва уларга санъат ҳафталиги олтин, кумуш, бронза медаллари ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳомийлиги асосида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими эсталик совғалари топширилди. Фестивалда фаол иштирок […]

Асрий анъаналар давомчилари

Халқаро анъанавий  Тасвирий ва амалий санъат фестивали  доирасида Ўзбекистон Бадиий академиясининг Халқаро маданият карвон саройида анъанавий “Камолиддин Беҳзод издошлари” танлови Республика босқичи иштирокчиларининг миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари кўргазмаси очилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига мувофиқ ёш истеъдодли ижодкорларни […]

Шарқона сюита

Халқаро анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Бадиий академия тизимидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида миниатюрачи рассом, Ўзбекистон Бадиий академияси фахрий аъзоси, академик Ниёзали Холматов (1947-2020) хотирасига бағишланган “Шарқона сюита” номли шахсий кўргазма очилди.  Ниёзали Холматов мумтоз миниатюра анъаналарини замонавий локли миниатюра санъатида давом эттирган издошлардан биридир. Рассом миниатюраларидаги тоза бўёқлар бамисоли […]

Шилпиқ қалъада санъат байрами

Юртимизда Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан анъанавий тарзда Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилиб келинади. Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, ёш ижодкорларнинг миллий ўзлигимизни англаш, ватанпарварлик, халқпарварлик ғояларини тараннум этувчи ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий-маданий меросини фаол тарғиб қилишда санъат фестивали муҳим аҳамият касб […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.