loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ёш рассомдан маҳорат дарси

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали «Ижод ниҳоллари» кўргазмаси иштирокчиси Саидбек Сабирбаев 22 апрель куни Тошкент фотосуратлар уйида маҳорат дарси ўтди. Қорақалпоғистонлик ёш рассом ёшларга ўзининг кўргазмага қўйилган асари мисолида фрагмент ишлаб кўрсатди. Шу билан бирга асарни яратиш жараёнида нималарга эътибор қаратиш, ижодий ишни композицон жойлаштириш маҳорати ва уни тугаллаш даражаси, композициядаги шакллар мазмунан […]

Бардавом анъаналар

Марказий кўргазмалар залининг 1-қаватида Бадиий академия тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби ўқитувчиларининг амалий санъатга оид кўргазмаси мухлисларни хушнуд этмоқда. Кўргазмада амалий санъатнинг каштачилик, кулолчилик, наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик буюмлари ва гобеленлар намойиш этилмоқда. Асар муаллифлари Ўзбекистондаги кўплаб мактабларнинг анъаналарини сақлаб қолган ҳолда дизайн соҳасида янги шакллар ва замонавий тенденциялар билан тажриба ўтказишдан чекинмайдилар. Умуман олганда, […]

Шарқ марвариди

Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида “Самарқанд – Шарқ марвариди” номли кўргазма очилди. Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо самарқандлик ижодкорлар томонидан тасвирий ва амалий санъатнинг рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, кулолчилик сингари турларида 300 дан ортиқ асарлари тақдим қилинди. Кўргазма иштирокчилари – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари бўлиб, улар […]

Ранглар жилосида – она диёр

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида “Ранглар жилосида – она диёр” мавзусидаги кўрик-танловнинг республика босқичи иштирокчилари асарларидан иборат кўргазма очилди. Танловнинг республика босқичида тасвирий санъатнинг рангтасвир, графика йўналишида ижод қилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 15 – 25 ёш 159 нафар ижодкор 249 та ижод намуналари […]

Фестиваль очилиши

19 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ушбу санъат ҳафталиги янги истеъдодларни юзага чиқариш, ижодий алмашинув, устоз-шогирд анъаналари бардавомлигини таъминлаш, жаҳонга ўзбек тасвирий ва амалий санъати ютуқларини кенг танитишга хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб […]

Анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди

19 апрель куни пойтахтимизда халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди. Санъат ҳафталиги очилишидан аввал Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи боғида буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги ташкилот ва таълим муассасалари иштирок этди ва буюк мусаввирга ҳурмат бажо келтирилди.

Анонс: Республика танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”  2008 йил 13 октябрдаги  226-сон  қарорига  асосан жорий йилнинг 15-25 май кунлари  2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари  ўқувчилари ўртасида республика танлови ўтказилади. […]

«Академия» галереясида навбатдаги кўргазма

Куни кеча Бадиий академиянинг “Академия” галереяси муҳташам зали Ўзбекистонниг замонавий тасвирий санъатида аёл образи мавзусига бағишланган “Минг бир пари гўзаллиги” деб номланган баҳор вернисажига ўз эшикларини очмоқда. Кўргазмада таниқли ва ёш рассомларнинг элликдан ортиқ рангтасвир ва ҳайкалтарошлик асарлари намойиш этилмоқда. Кўргазма мазмун жиҳатдан ранг-баранг тус олди. Унда замонавий санъатнинг реализм, нео-фолк, романтик символизм, абстракт санъат […]

Академик Жиззахда ёшлар билан учрашди

Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 25 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектр тарзида ўтказилган Ўзбекистон ёшлари форумининг 100-сон Баёни ижроси юзасидан 16 апрель куни Жиззах ихтисослашган санъат мактаб-интернатида мазкур мактаб-интернат ўқувчилари ҳамда Жиззах давлат педагогика институти талабаларининг Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Марина Бородина билан ижодий учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Жиззах шаҳридаги “Ўрда” боғида […]

Эълон!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 14 апрелдаги 05/1-953-сонли топшириғига мувофиқ “Мустақиллик монументи”нинг дастлабки лойиҳа намуналарини такомиллаштириш мақсадида етакчи санъатшунос олимлар, истеъдодли ҳайкалтарош ва рассомлар ўртасида танлов эълон қилинмоқда. Монумент лойиҳасида халқимиз мустақиллиги ва озодлиги, эркин ва фаровон ҳаётини бадиий-монументал усулда акс эттирадиган таъсирчан рамзларни топиш ҳамда улардан самарали фойдаланган ҳолда меъморий ечимларни яратишга алоҳида […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.