loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциядаги нутқи

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Хонимлар ва жаноблар! Қадрли меҳмонлар! Авваламбор, “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” халқаро конференциясининг барча иштирокчиларини чин қалбимдан самимий қутлайман. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш жанобларига Форумни қўллаб-қувватлаганлари учун алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Бугунги даврамизда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани Жаноби Олийларини ҳамда Покистон Ислом Республикаси Бош […]

Ўзбекистон амалий санъати ҳақида китоб альбом

Ўзбекистон амалий санъати жуда бой ва ранг-баранг бўлиб, у узоқ тарихга эга. Қадимги ва замонавий  ўзбек усталари – ҳунармандларнинг кулолчилик, гиламчилик, ипакчилик, каштадўзлик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги, ганчкорлик, заргарлик, кандакорлик, наққошлик ва бошқа  соҳалардаги энг сара асарлари ўзбек  амалий санъатининг  ҳар бир тарихий даврдаги ривожланиш босқичини намоён этади. Мамлакатимиз мустақилликга эришгач, халқимизнинг миллий маданияти, анъаналарини эъзозлашга, […]

РРМга қабул

Ўзбекистон Бадиий академиясининг П.Беньков номидаги Республика рассомлик мактаби (РРМ)да 2021/2022 ўқув йилига қабул имтиҳони жараёни қизғин паллада. Жорий йил 30 июнь ҳолатига 331 нафар ўғил-қиз ушбу мактабга ўқишга ариза топширган. РРМ 10 та – Дастгоҳли рангтасвир, маҳобатли рангтасвир, локли миниатюра, кино ва телевидения рассоми,ёғоч ўймакорлиги , театр саҳна безаги, кулолчилик, ҳайкалтарошлик, амалий санъат ва картинани […]

Ўқув йили сарҳисоб қилинди, фаоллар тақдирланди

Бугун юртимизда илм-фанни ривожлантириш, пировардида эса мамлакатимизни дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқиш учун барча соҳалар қаторида олий таълим тизимида ҳам улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 июнь  куни ўтказилган олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишларида ҳам соҳадаги ўзгаришлар танқидий-таҳлилий кўздан кечирилди ҳамда олий таълим тизимининг келгуси […]

«Таъсир” қўлга киритилди

Олий ўқув юртлари ўртасида ўтказилган “Тадбиркорлик университети мукофоти”нинг Ўзбекистондаги соврин натижалари сарҳисоб қилинди. Танлов Британия Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “ChangeSchool London” билан биргаликда ташкил этилди. Танловнинг асосий мақсади –Ўзбекистонда етакчи тадбиркорлик ва бошқарув соҳасида фаолият юритаётган олий таълим муассасаларини эътироф этиш ва рағбатлантиришдан иборат. Танловда Британия Кенгашининг “Creative […]

Тайинлов

Наврўз Айтмуратов Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раисининг тегишли буйруғи билан Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Айтмуратов Наурыз Барлиқбаевич 1990 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. 2014 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини архитектура ихтисослиги бўйича тамомлаган. 2015-2017 йилларда Нукус шаҳар Архитектура ва қурилиш бошқармаси мутахассиси, бошқарма ахборот-коммуникация технологиялари мутахассиси; 2017-2019 йиллар Ўзбекистон […]

Ярим йиллик фаолият сарҳисоби

2 июль куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар залида Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2021 йил 1-ярим йиллиги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қатор электрон ва босма ОАВ, интернет нашрлари журналистлари иштирок этди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ОАВ вакилларини касб байрами билан табриклади ва Ўзбекистон тасвирий санъати соҳасида кечаётган янгиликларни халқимизга етказишда […]

Беш нафар битирувчига имтиёзли диплом

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 11-синф битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Б. Болтаев, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими аъзоси М.Худайбергенов ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. Якунда Хоразм ИСМИ 29 нафар битирувчиларидан 5 нафари имтиёзли дипломга эга бўлди. Устоз-мураббийлар битирувчиларга яхши тилаклар билдириб қолишди.

Талабалар диссертация ҳимоясида

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 2020-2021 ўқув йили магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг диссертация ҳимоялари давом этмоқда. Бугун институтнинг Анжуманлар залида Санъат назарияси ва тарихи  ҳамда Музейшунослик: тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш мутахассисликларининг битирувчи магистрантлари диссертацияларини ҳимоя қилишмоқда. Ушбу ҳимояларда  XIX-XXI аср Бухоро кандакорлигининг технологик ва бадиий хусусиятлари, Ўзбекистон ноанъанавий амалий безак […]

Ректор ёш иқтидор эгаси билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети 1-босқич талабаси Фазлиддин Анваров юксак эътироф – «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди. Шу муносабат билан институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ёш иқтидор эгаси билан учрашиб, уни юксак мукофот […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.