loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Андижон миллий сувенирлари

28 октябрь куни Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг бош биносида Андижон вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси, вилоят Маданият бошқармаси, вилоят Ҳунармандлар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси, Андижон Давлат Университети, Андижон Туризм ва сервис коллежи билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички […]

Мўйқаламда олам ранглари

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қашқадарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг кўргазмалар залида маҳоратли педагог Асрор Бўроновнинг «Мўйқаламда олам ранглари” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди. А.Бўронов бадиий кулолчилик йўналиши бўйича дарс беради.Бадиий кулолчилик ва акварелда ижод қилади. Муаллифнинг кўргазмада ўрин олган 40 дан ортиқ асари санъат ихлосмандларида катта таассурот қолдирди.

Мактаб-интернатда тадбирлар

28 октябрь куни Термиз шаҳрининг «Термиз» давлат музей қўриқхонасида «Миллий сувенирлар» фестивали бўлиб ўтди. Президентимизнинг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ташкил этилган фестивалда Бадиий академиянинг Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчи ва ўқувчилари ўз ижод намуналари кўргазмасини ташкил қилиб, фаол иштирок этишди. […]

Бадиий академиянинг мактаб-интернати қурилади

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 21 апрелда қабул қилган “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4688 сон Қарорига 2-илова – Республикада тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар Дастурида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатини ташкил этиш вазифаси белгиланган. Шу йил 26 […]

Рассом юбилейи

Шу йил 4 -5 ноябрь кунлари Ўзбекистон халқ рассоми, академик, профессор Раҳим Ахмедов таваллудининг 100 йиллиги тадбирлари бўлиб ўтади. Дастурга кўра:4 ноябрь куни соат 11:00 да рассом хонадонида мемориал ёдгорликнинг очилиши (Манзил: Тошкент шаҳри, Аваз Ўтар кўчаси, 9-уй); 4 ноябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Раҳим Ахмедов.100 йил” номли шахсий кўргазманинг очилиш […]

ДИҚҚАТ, Тошкентда халқаро биеннале бўлиб ўтади

Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2021 й. 01-31/ 1-2048-сон (106) Баёнига кўра, шу йилнинг 8-13 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Замонавий амалий санъат: декор ва услуб” номли III Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади. Ушбу биеннале Дастури билан танишинг:

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси)да ўқиш учун талабгорларнинг суҳбат жараёнларини ўтказиш графиги тасдиқланди. Суҳбат жараёнлари 2021 йил 18-19 ноябрь кунлари ўтказилади. Талабгорлар 5 тадан 10 тагача ижодий ишларининг аслини жорий йилнинг 10 ноябрь кунига қадар Бадиий академияга тақдим этишлари лозим. Талабгорлардан суҳбат жараёнига графикда белгиланган сана ва вақтда келишлари сўралади. […]

Шоирга ёдгорлик

27 октябрь куни Ўзбекистон халқ шоири, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Шукрулло таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан адиб яшаб, ижод қилган уйга ўрнатилган хотира лавҳининг очилиш маросими ўтказилди. Кенг жамоатчилик, шоирнинг яқин қариндошлари, шогирдлари иштирокидаги тадбирда серқирра ижодкор ҳаёт йўли ҳақида сўз борди,щоир шеърларидан намуналар ўқилди. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Ҳайкалтарошлар шўбаси раиси Тўлаган Тожихўжаев […]

Бебаҳо лаҳзалар

Бугун, 26 октябрь куни  Тошкент фотосуратлар уйида Иорданиялик халқаро фотосурат устаси Aбдулраҳман Савалханинг шу номли  шахсий фотокўргазмаси очилди. Унда муаллифнинг БAA, Иордания, Туркия ва Ўзбекистонда олган фотосуратлари тақдим этилган. Aбдулраҳман Савалха 2019 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб, ижод қилмоқда. Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур иштирок этди ва сўзга чиқди. — Бадиий академиянинг […]

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

22 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлгани муносабати билан шу мавзуда байрам тадбири ташкил қилинди. Тадбирни Бадиий академия раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур очиб берди ва барчани улуғ айём – Ўзбек тили байрами билан табриклади.   — Сўнгги йилларда Ўзбекистонда она тилимиз қадри […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.