loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

АНОНС!

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Ҳаким Мирзахмедовнинг (1950-2020) «Ҳаёт» номли шахсий  кўргазмасига  марамат! Очилиш маросими 1 декабрь кун соат 17:00 да Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

Йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун, 29 ноябрь куни Бадиий академиянинг анжуманлар залида директорлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ўтган ҳафта мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди, келгуси режалар белгиланди. Маълумки, 25-26 ноябрь кунлари Термиз шаҳрида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни ижросини таъминлаш мақсадида атоқли рассом Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланди. Рўзи Чориев таваллуди тантаналарининг ташкилий жиҳатларига тўхталган […]

Биз коррупцияга қаршимиз

26 ноябрь куни Андижон давлат педагогика институтининг ўқитувчиси, Ўзбекистон Бадиий ижокорлар уюшмаси аъзоси Ахмаджон Мамиталиев ва институт тўгарак рахбари Абдуғаффор Маматов ҳамда талабаларнинг «Биз коррупцияга қаршимиз» шиори остида устоз-шогирд кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими бошлиғи Расулжон Исманов билан суҳбат ташкил этилди.Ундда коррупция иллатининг жамиятга улкан зарари ҳақида сўз кетди […]

Устоз ва шогирдлар кўргазмаси

Жорий йилнинг 1 декабрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими галереясида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Андижон давлат университети ўқитувчиси Муроджон Темиров ва талабалар – Шаҳобиддинова Умида, Усубжонов Диёрбек ва Турсунбоева Гулсанамнинг “Устоз-шогирд” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими юртдошларимизни, санъат мухлисларини мазкур кўргазмага […]

Маҳорат дарслари

Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги таваллудига бағишланган тадбирлар доирасида таниқли рассомлар томонидан маҳорат дарслари уюштирилди. Жумладан, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Файзулла Ахмадалиев, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Мухаммадёр Ташмуратов Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Алишер Аликулов Термиз давлат университетида талаба-ёшлар учун маҳорат дарси ташкил этди. Таниқли ижодкорлар талаба-ёшларда катта таассурот қолдирган маҳорат дарсларида ўз […]

Мактабда яшил олам

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳудудларимизни яшил майдонга айлантириш имконини беради. «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш, боғ яратиш ишларида Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги тантаналарининг пойтахт ҳамда вилоятлардан келган меҳмонлари – Ўзбекистон Бадиий академияси мутасаддилари, рассомлар, тасарруфдаги таълим муассасалари раҳбарлари, ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, атоқли рассом номидаги Сурхондарё […]

Хотира кечаси

Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг фаоллар залида рассом таваллудининг 90 йиллигига бағишланган ижодий-бадиий хотира кечаси бўлиб ўтди. Хотира кечасини Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Ф.Обиджонова олиб борди. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур Рўзи Чориев шахсиятини ва ижодини ўрганиш, тадқиқ қилиш ва халқимизга етказиш соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалардан бири эканлигини […]

Либослар намойиши

Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида рассом таваллудининг 90 йиллиги тантаналари доирасида  мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари томонидан яратилган миллий ва замонавий либослар ҳамда турли халқларнинг миллий кийимларини ўзида жам этган модалар намойиши бўлиб ўтди.

Рўзи Чориев издошлари

26 ноябрь куни Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги тантаналари доирасида Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат-мактаб интернатида “Рўзи Чориев издошлари” расмлар танлови ғолиблари эълон қилинди ва тақдирланди. Ушбу танловнинг мақсади – ўзбек тасвирий санъатига улкан ҳисса қўшган рассоми Рўзи Чориевнинг бетакрор ижодий меросини халқимиз, жумладан, ёш авлод вакилларига тўла етказиш, ёшлар ўртасида […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.