loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ватан тараннуми

Тошкент вилояти, Бекобод шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом, Султонбой Деҳконовнинг Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишланган «Улуғимсан, Ватаним!» номли шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг масъул котиби Наргиза Мусахожаева, Бекобод шаҳри хокими Зафар Файзуллаев ҳамда маҳалла фаоллари, мактаб ўқувчилари иштирок этди. Кўргазмада муаллифнинг озод ва обод […]

Ўқувчилар ижодий ишлари

Рўзи Чориев номидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида «Янги Ўзбекистон менинг нигоҳимда» номли кўрик танлов ўтказилиб, унда ўқувчилар томонидан кўплаб ижодий ишлар тақдим этилди. Танлов ғолиб ва совриндорлари институт томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шу қаторда, ўз интилиши ва истеъдоди билан тенгдошларига намуна бўлаётган бошланғич синф ўқувчиларининг ҳам уч нафарига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. […]

Сурхон куйчиси

Термиз шаҳрида нишонланган Рўзи Чориев таваллуди 90 йиллиги тантаналари биринчи кунининг муҳим тадбирларидан яна бири Термиз шаҳридаги муҳташам «Termiz Art» галереясида бўлиб ўтди. Бу ерда Рўзи Чориев ҳамда унинг издошлари aсарларини ўзида жамлаган «Сурхон куйчиси» номли кўргазманинг очилиш маросими ўтказилди. Маросимда сўзга чиққанлар Рўзи Чориев ижодининг аҳамияти, ўзбек тасвирий санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси, қолаверса […]

Ёшлар билан учрашув

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нурнинг ҳар бир ташрифи кун тартибида ёшлар билан учрашув алоҳида ўрин тутади. Бу анъана Термиз давлат университетида ҳам давом этди. Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур мазкур олий таълим даргоҳида билим олаётган талаба ёшлар билан бўлиб ўтган ижодий учрашуви савол-жавобларга бой тарзда кечди. Ёшлар бугунги кун ўзбек тасвирий санъатининг улкан […]

Илмий-амалий конференция

Дастурга биноан Термиз давлат университетида «Ўзбекистон тасвирий санъати ривожида Рўзи Чориев ижодининг ўрни ва аҳамияти» номли республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Анжуман аввалида университет ректори, техника фанлари доктори, профессор Авазжон меҳмонларни институт ҳаёти, хусусан, ижодкор талабалар томонидан яратилган ижод намуналари билан таништирди. Шундан сўнг, Термиз давлат университети ректори Авазжон Мараҳимов, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал […]

Рўзи Чориев музейи очилди

Рўзи Чориев таваллуди шодиёналарининг биринчи кунида Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ташкил қилинган рассом музейининг тантанали очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Мазкур музейда атоқли рассомга тегишли шахсий буюмлари, асарларидан намуналар ва фотонусхалар, рассом ижоди ҳақида ёзилган мақолалардан кўчирмалар, ҳаётининг турли паллаларига оид фотосуратлар ўрин олган. Таъкидланганидек, ушбу музей ёш авлоднинг рассом ҳаёти ва […]

Термизда Рўзи Чориев ҳайкали очилди

Термиз шаҳрида Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланди. 25 ноябрь куни Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида рассомнинг 90 йиллик шодиёнаси муносабати билан бунёд этилган рассом ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Тўраев, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Рустам Худайберганов, […]

“Икки давлат халқ рассоми – Чингиз Аҳмаровнинг ҳанузгача уй-музейи йўқ” сарлавҳаси остида Rost24.uz ахборот-таҳлилий сайтида эълон қилинган материалга Ўзбекистон Бадиий академиясининг муносабати

Ўзбекистон – буюк алломалар, уста-ҳунармандлар, бетакрор мусаввирлар киндик қони тўкилган табаррук юрт. Ўзбек тасвирий санъати Чингиз Аҳмаров, Ўрол Тансиқбоев, Раҳим Аҳмедов, Неъмат Қўзибоев, Маннон Саидов, Бахтиёр Бобоев, Рўзи Чориев сингари атоқли рассомлар асос солган катта маҳорат мактабига эга. Бу маънавий меросни ўрганиш, мазмун-моҳиятини ёшлар онгига сингдириш олдимиздаги муҳим вазифалардан биридир. Бу борада Ўзбекистон Бадиий академияси, […]

Келгуси режалар

23 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида уюшманинг Театр, кино ва анимация санъати шўъбаси йиғилиши бўлиб ўтди.  Унда  Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси И.Валихўжаев, шўъба рахбари Ш.Абдумаликов, масъул котиб Н.Мусаходжаева ва шўъба аъзолари иштирок этдилар. Кун тартибида шўъба раҳбарини очиқ овоз билан қайта сайлаш, 2022 йил режасига таклифлар, аъзолик  бадал тўлови ва бошқа  […]

Республика босқичига йўлланма

23 ноябрь куни Андижон шахар 3 -болалар мусиқа ва санъат мактабида Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» кўрик танлови Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Бадиий академия тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 11А-синф ўқувчиси Азамат Жўраев тасвирий ва амалий санъат йўналишида 1-даражали диплом ва Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.