loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ёш истеъдод

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, истеъдодли ёш график рассом Фотима Тўйчиева ижодидан. Ф.Тўйчиева 2008-2011 йилларда П.Беньков номидаги Республика рассомлик коллежида, 2011-2015 йилларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олган. 2019 йилда институтда “Мультфильм ва компьютер мультпликация» мутахассислиги бўйича магистратурани битирди. 2015 йилдан буён “Bolalar adabiyoti” журналида иллюстратор бўлиб ишламоқда.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, […]

Президент шу ҳафта Хитойга ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтага мўлжалланган иш режасида қатор тадбирлар кўзда тутилган.  (https://t.me/Press_Secretary_Uz/1215) Тақдимот ва йиғилишларда инвестиция соҳаси, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бошқарув компаниялари фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Ҳафта якунида давлатимиз раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш […]

Давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат ва дизайн факультетида фаолият олиб бораётган аёл профессор-ўқитувчилар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Институт ректори А.Мирзорахимов томонидан институтда фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва таҳсил олаётган талабаларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, айниқса, хотин-қизларнинг манфаатларини юқори […]

Шахсий кўргазма

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Китоб графикаси ва миниатюра кафедраси профессори, “Энг улуғ, энг азиз” Республика танлови ғолиби (2016 й.),“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби (2019 й.), Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, таниқли рассом Аслиддин Калонов ўзининг навбатдаги «Соғинч» номли шахсий кўргазмасини тақдим этади. Кўргазманинг очилиш маросими шу йил 4 февраль куни соат 17:00 […]

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!!!

Миниатюра ва халқ амалий санъати (миниатюра санъати билан уйғунлашган соҳалари) йўналишидаги ёш ижодкорларнинг миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танлови эълон қилинади. Танловда 15 ёшдан 23 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикасидаги ижодий йўналишга ихтисослаштирилган таълим […]

Шавкат Мирзиёев: Ҳамма ислоҳотларни, ҳамма ҳаракатларни жамият билан бирга қиламиз

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бугун 35 миллиондан зиёд кўпмиллатли халқимиз ривожланган давлатларга хос ҳаёт даражасига эришиш, адолатли, эркин ва фаровон жамият қуришдек улуғ мақсадлар билан яшамоқда. Шундан келиб чиқиб, Шавкат Мирзиёев ўтган йилги […]

Академикнинг шахсий кўргазмаси

Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Қорақалпоғистон халқ рассоми Сарсенбай Байбосиновнинг “Кўнгил наволари” номли шахсий кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазмада шу йил 65 ёшга тўладиган рассомнинг йиллар давомида турли жанрларда яратган энг сара асарлари ўрин олди. Қорақалпоғистон Халқ рассоми, академик Сарсенбай Байбосинов ана шундай серқирра ижодкорлардан бири. 1957 йили Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли […]

Reja asosidagi saboqlar

Qashqadaryo ixtisoslashtirilgan san’at maktab- internatida uzaytirilgan qishki ta’til kunlarida malakali pedagoglar tomonidan мahorat darslari reja bo’yicha tashkil etilgan. Dastgohli rangtasvir, grafika,haykaltaroshlik,interyer dizayneri,kompyuter grafikasi va liboslar rassomi yo’nalishlari bo’yicha rejalashtirilgan mahorat darslari yosh pedagoglarga manzur bo’lmoqda

Галереяга ташриф

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими галереясига Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг бир гуруҳ ходимлари ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган мақсад ҳудудларда фаолият олиб бораётган музей ва галереяларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда тажриба алмашишдир. Тадбир доирасида Фарғона музейи ходимлари ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раиси Р. Исмановнинг ижодий суҳбати ташкил этилиб, […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.