loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

“Image of а Woman” – ўзбек қизининг китоби Amazonда

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ўз олдига катта мақсадлар қўйган истеъдодли ўғил-қизлар таълим олади. Ёш ижодкор Шамсиқамар Суюнова мақсад сари интилувчан ана шундай қизлардан бири. Суюнова Шамсиқамар Искандар қизи 2006 йилда Термиз шаҳрида туғилган. Бадиий академия томонидан ўтказиладиган анъанавий халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг 2021 йилда кумуш медали соҳибаси. […]

Аёл билан олам мунаввар

Гўзал диёримизга барчамиз соғиниб кутган баҳор нафаси кириб келди. Табиат уйғониб бораётган дамда биз баҳор ва аёл сўзларининг нақадар уйғун ва ҳамоханг эканини янада чуқур англаймиз. Аёл зоти чиндан ҳам ўз тимсолида гўзаллик ва нафосат, эзгулик ва фидоийлик каби олийжаноб инсоний фазилатларни мужассам этганига яна ва яна бир бор ишонч ҳосил қиламиз. Аёл-борлиқ кўзгуси. Унинг […]

Баҳор вернисажи

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида анъанавий «Баҳор вернисажи» старт олди. Унда юртимиз аёл рассомлари ижоди билан танишасиз. Гўзал Алиматова, Назира Кузиева, Римма Гаглоева, Искра Шин, Татьяна Ли, Мария Ли-Сафи, Гулнора Рахмонова ва Татьяна Фадеева асарларида ички энергия ва рангларга бой палитра туслари ўзига ром этади. Белгиларнинг ўзига хос йўналишини шакл ва рангтасвир ранглари орқали […]

Байрамга бағишланган кўргазма

Юртимизга баҳор келди. Баҳор ва аёл эгизак тушунчалар. Баҳор она табиатга кўрк бағишласа, аёл ҳаёт бўстонининг боғбонидир. Албатта, аёлларимиз, опа-сингилларимиз ҳақида қанча гапирсак шунча оз. Айниқса, мана шундай фасллар келинчагида мунис ва мўътабар онажонларимиз, дилбар опа-сингилларимиз тарифига энг гўзал сўзларни айтамиз, ҳаётимиз кўрки, дея уларни кўкларга кўтарамиз. Рассомларимиз эса бу туйғуларни бўёқларда ифодалашади. Тошкент фотосуратлар […]

Эътибор ва эҳтиром ифодаси

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони ва қарори билан бир гуруҳ хотин-қизлар 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Улар орасида Бадиий академия ва унинг тизимида меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз ҳам бор. Уларни яна бир бор юксак мукофот билан самимий муборакбод этиб, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, фарзандларни она Ватанга муҳаббат, миллий ва […]

Аёл қадри улуғланган юртда тинчлик ва фаровонлик барқарор бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар онахонлар! Мунис опа-сингиллар! Дилбар қизларим! Шукуҳи ва қувончи тамоман ўзгача бўлган бугунги тантанамизда иштирок этаётган сиз, нафосат олами вакилларини, бутун мамлакатимиз аёлларини Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман. Барчангизга чуқур ҳурмат-эҳтиромимни ва энг эзгу тилакларимни билдираман. Аввало, оилангиз […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.