loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Бугун, 26 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Бадиий академиясининг  Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллигига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда мактаб-интернат ўқувчилари томонидан шоир шеърларидан  ўқилди. Тадбир доирасида шоирнинг портрети ҳамда унинг шеърларига иллюстрациялар чизиш бўйича расмлар танлови ўтказилди.

Ҳамкорлик кенгаяди

Бугун, 26  апрель куни  Ўзбекистон Бадиий академиясида  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маdaniyat va ma’rifat” телеканали мутасадди вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон Бадиий академия раиси Акмал Нур ҳамда “Мadaniyat va ма’rifat” телеканали директори ўринбосари Ориф Аҳмедов ўзаро мулоқотда телеканалнинг  “Маданий-бадиий дастурлар” муҳарририяти  томонидан юртимизда маданият, санъат соҳасида кечаётган жараёнлар мавзуида тайёрланаётган кўрсатувларни янада такомиллаштириш ва бу […]

ПЛЕНЭР-2022

25 апрель куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо рассомларнинг Зоминда пленэри бошланди. Хушманзара, яшилликга бурканган Зомин тоғлари табиати мўйқалам усталарига ўзгача илҳом бағишламоқда. 5 майга қадар давом этадиган ушбу пленэрда Уюшмага аъзо 15 нафар рассом ижодкор иштирок этмоқда. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси

Диққат, фотоконкурс бошланди!

Siz O’zbekistonda🇺🇿 yashayotgan yosh foto suratchimisiz? Siz mamlakatning yurak urishini his qilib unda sodir bo‘layotgan ijtimoiy-iqtisodiy o‘zgarishlar haqida suratlaringiz orqali so‘zlab bermoqchimisiz? 🏅 Jahon banki tomonidan O’zbekiston Badiiy Akademiyasi bilan hamkorlikda tashkil etilayotgan fototanlovda ishtirok eting! Buning uchun nima qilish kerak? 📱 Professional kamera yoki smartfonga O’zbekistonda rivojlanish va kambag’allikni qisqartirish masalalariga e’tibor qaratadigan suratlar […]

Либослар кўриги

25 апрель куни Термиз шаҳридаги санъат саройининг ёзги саҳнасида ёш дизайнерларнинг миллий ва замонавий либослар намойиши бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати дизайнер гуруҳи устозлари ва ўқувчилари ҳам ўзларининг коллекциялари билан иштирок этишди. Либослар намойиши томошабинларда илиқ таассурот уйғотди. Иштирокчиларга Термиз шаҳар ҳокимияти томоидан эсталик совғалари топширилди. […]

Янги ҳунармандлик маҳсулотлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 30.12.2021 йил  ПҚ-77-сон-Қарори 10,11.1-бандларида  Маданий мерос агентлиги “Ҳунарманд” уюшмаси, Бадиий академия, Фанлар академияси Санъатшунослик институти билан биргаликда 2022 йил 1 майга қадар ҳар бир ҳудуднинг миллий урф-одатлари, халқ амалий санъати ва миллий давлатчилик тарихини ўзида акс эттирган, шунингдек, хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотадиган […]

Фестивалининг 5-Куни!

22 апрель, жума Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернат 10:00 – Журъат Рахмони каталогининг тақдимоти (Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Анжуманлар зали) 10:00 – “Ўзбекистон замонавий санъатида ижодий жараёнлар: назария, амалиёт, тажриба” Республика илмий амалий конференцияси (Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар зали) 11:00- Ҳайкалтарош Азамат Хатамовдан маҳорат дарси (Марказий кўргазмалар зали) 11:30  –  Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.