Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти кўргазмалар залида Тасвирий санъат факультети Дастгоҳли рангтасвир таълим йўналиши 3-босқич талабаси Абдумуминова Мадинанинг «Қалбим Чошгоҳи» номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир аввалида сўзга чиққан институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилафрўз Қурбонова бугун юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорларини намоён қилишга барча шароит […]
