2021/2022 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 25 нафар битирувчи дастгоҳли рангтасвир рассоми ҳамда бадиий гиламлар ва гобеленлар уста-рассоми ихтисосликлари бўйича ўқишни тугатмоқда. 23 июнь куни мактаб-интернати битирувчилари ўзларининг назарий ва амалий билим, кўникма ва малакаларига таяниб, битирув малакавий ишларини ўз мавзулари бўйича муносиб ҳимоя қилдилар. Унда мактаб-интернати директори, Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими […]
