loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Диққат, ижодий кўрик-танлов!

Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида 2 июль – Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан “Рангларда акс этган Ватан туйғуси” ижодий кўрик-танлови ўтказилади. Танловда тасвирий санъат йўналишида ижод қилаётган ижодкорлар иштирок этиши мумкин. Танловда иштирок этувчилар сони ҳамда ёш чегараси белгиланмаган.

Ўзбек рассомлари Туркияда

28 июнь – 3 июль кунлари Истанбул шаҳрида “Туркий тасвир: турк санъати” кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир Истанбул шаҳри ҳокимлиги раҳнамолигида ўтказилмоқда. Кўргазмада туркий дунёнинг етакчи рассомлари асарлари намойиш этилади. Ижодий ишлар туркий халқлар истиқомат қилувчи давлатларнинг манзаралари, тарихи ва ўзига хос меъморчилиги, маданияти, санъати каби мавзуларни ўз ичига олади. Кўргазма доирасида рассомларининг маҳорат дарслари, ижодий […]

«Навқирон Ўзбекистон» 1-куни

Бугун Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида «Навқирон Ўзбекистон» Республика ёш ижодкорлар амалий санъат кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳаволада  томоша қилинг 👉https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=969714930370162&id=100022985772625

Бугун Тошкентда «Навқирон Ўзбекистон» старт олади.

«Навқирон Ўзбекистон» Республика ёш ижодкорлар амалий санъат  кўргазмасининг тантанали очилиш маросими  соат 11.00 да Халқаро маданият карвон-саройида  бўлиб ўтади. Дастурга кўра, ушбу  кўргазма-танлов  биринчи куни  иккинчи ярмида, соат 16:00 да  Тошкент кулолчилик заводига саёҳат уюштирилади. Унинг доирасида Ўзбекистон Республикаси халқ устаси, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Акбар Раҳимов кулолчилик мактабида учрашув ва маҳорат дарси ташкил этилади.

Матбуот анжумани бўлиб ўтди

23 июнь куни пойтахтимизда 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишлаб  «Навқирон Ўзбекистон” Республика ёш ижодкорларнинг амалий санъат кўргазмасига старт берилади. Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Анжуманлар залида ушбу амалий санъат ҳафталигини ташкил қилиш ва ўтказиш мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.  Анжуманда таъкидланганидек, «Навқирон Ўзбекистон» кўргазмасининг асосий мақсад ва […]

Ustoz va shogirdlar ko`rgazmasi

O`zbekiston Badiiy akademiyasi Ikuo Xirayama Xalqaro madaniyat karvon saroyida “Nigoh’ nomli ustoz va shogird ko`rgazmasi ochildi. Ko`rgazmada O`zbekiston Badiiy Ijodkorlar uyushmasi a`zosi. K. Behzod nomidagi Milliy rassomlik va dizayn instituti “Mahobatli rangtasvir” kafedrasi dotsenti Chori Bekmirovning ishlari va 10 nafar shogirdlarining asarlari namoyish qilindi. Ko`rgazma tashkilotchilari: O`zbekiston Badiiy akademiyasi, O`zbekiston Badiiy Ijodkorlar uyushmasi, Ikuo Xirayama […]

«Навқирон Ўзбекистон»нинг Тошкент вилоят босқичи бўлиб ўтди

10 iyun kuni Toshkent viloyati Pskent shahri Yoshlar bogʻida Toshkent viloyati, Badiiy ijodkorlar qurilishi viloyat boʻlimi, ,,Hunarmand” kompaniyasi viloyat boshqarmasi va viloyat madaniyat boshqarmasi hamkorligida yosh va yoshlarning amaliy sanʼat yoʻnalishi , Navqiron Oʻzbekiston” koʻrgazma-qismlari qurilishi tanlovi o’tdi. Mazkur ko’rgazma ko’rik-tanlovda 18 dan 33 yoshgacha Toshkent viloyatining barcha tuman va shaxarlaridan kelgan yosh amaliy san’at […]

Эълон: шоир Тўра Сулаймон ҳайкали яратилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон уй-музейини ташкил этиш тўғрисида” 9.06.2022 йилдаги  №321-сон қарорига мувофиқ  ўзбек адабиётида  ўзига хос ижодий мактаб яратган халқ шоири Тўра Сулаймон ҳайкалини яратиш бўйича ижодий танлов ЭЪЛОН қилинади. Танлов шартлари: Ҳайкал миллий руҳ, бетакрор бадиий-меъморий ечимга эга, юксак эстетик талаб даражасида ва бадиий ғоя изчиллигига эга бўлиши […]

Муваффақиятли ўқув йили

Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги таълим муассасаларида 2021/2022 ўқув йили якунида фаол педагог ходимлар тақдирланди. Бугун, 10 июнь куни Бадиий академиянинг анжуманлар залида бўлиб ўтган тадбирда Тошкент шаҳридаги ҳамда ZOOM платформаси орқали вилоятлардаги тизим ихтисослаштирилган мактаблари пешқадам ўқитувчи кадрларига Фахрий ёрлиқ ҳамда Ташаккурнома топширилди. Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳар бир мактаб жамоасини эришилган ютуқлар […]

Маънавият соати

Бугун, 10 июнь куни  Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида Бош прокуратура марказий маҳкамаси ходимлари ҳамда Бош прокуратура Академияси профессор-ўқитувчиларига маънавият соати ташкил қилинди. “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолияти ва уни жамиятдаги роли” мавзусида бўлиб ўтган ушбу  маънавият соатида Бадиий академия раиси  Акмал Нур маъруза қилди ва иштирокчиларни Бадиий академия фаолияти билан мухтасар таништирди, тасвирий ва амалий […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.