loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Беҳзоднинг мафтункор олами

Шарқ халқларининг муштарак ифтихори, беназир мусаввир бобокалонимиз Камолиддин Беҳзод ўзидан энг гўзал ва ранг-баранг миниатюра асарларини мерос қолдирган. Тарихий манбалар буюк рассомнинг истеъдодли шогирдлари Қосим Али Чеҳракушо, Маҳмуд Музаҳҳиб, Мулло Дарвеш, Дўсти Девона, Ока Мирак, Муҳаммадмурод Самарқандий сингари мусаввирлар Беҳзод миниатюра мактабидан бевосита сабоқ олиб, унинг илғор анъаналарини муваффақият билан Табриз, Бухоро, Усмонли Туркия ва […]

Google Play Market ва App Storeда миллий либосларимиз танитилади

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти (МРДИ)да амалий грант доирасида ўзбек миллий этномаданий тантанавор либосларининг мобил иловасини яратиш бўйича илмий тадқиқот олиб борилмоқда. Мобил илова Google Play Market ва App Store иловалар дўконида йўлга қўйилади. Мақсад – ўзбек миллий этномаданий либослари тарихи ва санъатини кенг тарғиб этиш ҳамда хорижга танитиш. Мобил иловада жой […]

Жазоир архитектураси

АНОНС: Пойтахтимизда шу йил 13-19 июнь кунлари Жазоир ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб «Жазоирнинг қадимий ва замонавий архитектураси» номли фото кўргазма бўлиб ўтади. Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Жазоирнинг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мазкур фото кўргазманинг очилиш маросими 13 июнь куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.

«Навқирон Ўзбекистон»нинг Андижон вилоят босқичи

7 июнь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилояти бўлими галереясида “Навқирон Ўзбекистон” Республика ёш ижодкорларнинг амалий санъат кўргазмасининг Андижон вилояти босқичи ташкил этилди. Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, Андижон давлат университети талабалари, «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари ва эркин ижодкорлар ўз ижодий ишлари билан қатнашдилар.   Тадбир сўнгида  ҳудудий ташкили қўмита томонидан  қуйидаги ижодкорлар Республика кўргазмасида […]

Навқирон Ўзбекистон» нинг Фарғона вилоят босқичи

6  июнь куни Фарғона вилояти “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Фарғона  давлат  университети билан ҳамкорликда “Навқирон Ўзбекистон” иқтидорли  ёшлар республика кўргазма-танловининг амалий санъат йўналишлари бўйича Фарғона  вилояти  босқичи ўтказилди. 18 – 33 ёшли ижодкорлар иштирок этиб, юқори натижани қўлга киритган истеъдодлар  ўз йўналишлари бўйича Республика босқичига йўлланма олишди. Танлов ғолиблари: Бадиий кулолчилик йўналишида:  Бурхониддинов Ойбек, Хайдаров Темур   […]

«Навқирон Ўзбекистон» Республика танловининг Самарқанд вилоят босқичи

6 июнь куни Самарқанд шаҳри Чорсу картиналар галереясида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими томонидан «Навқирон Ўзбекистон» Республика амалий санъати кўргазма-танловининг Самарқанд вилоят босқичи ўтказилди.  18-33 ёшгача  ижодкорлар иштирок этган  ушбу танловда либос дизайн,  наққошлик, кандакорлик, ёғоч ўймакорлиги, миниатюра, гиламдўзлик асарлари намойиш этилди. Кўрик танлов иштирокчилари Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими томонидан […]

АНОНС

Жорий йил 8 июнь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида таниқли ҳайкалтарош Азамат Хотамов билан ижодий учрашув бўлиб ўтади.

Самарқандда учрашув

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси Иброхим Валихўжаев ва масъул котиби Наргиза Мусахўжаева Самарқанд вилоятида сафарда бўлишдил. Сафар чоғида уюшма раҳбарияти ва Самарқанд бўлими бошлиғи Нуриддин Калоновлар Самарқанд ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов билан учрашдилар. Жорий йилнинг июль ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Халқаро ҳайкалтарошлар симпозиумида иштирок этувчилар, уларнинг эскизлари кўриб чиқилди. Симпозиум Самарқанд шаҳри маркази Навоий […]

Tabiat quchog’ida

Qashqadaryo ixtisoslashtirilgan san’at maktab internati «Dastgohli rangtasvir» yo’nalishi ustozlari U.Azimov va X.Nurboboyev  o’z shogirdlari bilan birgalikda Shahrisabzning tog’li hududlaridan birida plener amaliyotida bo’lishdi.                                               Bunday o’ziga xos tabiat qo’ynida ijod qilish,yosh ijodkorlar uchun ilhom bag’ishlaydi.O’quvchilar tabiat qo’ynida ijod qilish bilan birgalikda,madaniy hordiq chiqarib qaytishdi.  

Талабалар кўргазмаси

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат ва дизайн факультетининг иқтидорли ва ижодкор талабалари Шаҳризода Бекназарова ва Севара Эргашеванинг “Эзгулик манзили” номли шахсий кўргазмасига марҳамат! Кўргазманинг очилиш маросими 7 июнь куни соат 17:00 да Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида бўлиб ўтади.

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.