loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

Ижодда реализм анъаналари

Наманган вилояти тасвирий санъати ривожига ҳамда ёш рассомларнинг бадиий эстетик тарбиясида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилояти  бўлими раиси Комилжон Қамбаров ижоди ва педагогик фаолиятининг ўзига хос салмоқли таъсири бор. Вилоятдан етишиб чиққан етук рассомлар сафини иқтидорли ёшлар билан кенгайтириш мақсадида кўплаб ёш рассомларнинг шахсий кўргазмаларини ташкил қилиб келади. Устоз вилоятдаги санъатга ихтисослашган барча ўқув […]

«Бизнинг мерос» туркумидан янги кўргазма

АНОНС! Шу йил 22 июль куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Бизнинг мерос”. Ўзбекистон санъати усталари» туркумида 2022 йилдаги юбилярларимиз – Юрий Зорькин (1932-2015), Эмануэль Калонтаров (1932-1984), Юрий Талдикин (1932-2002) кўргазмаси очилади.

Академик маъруза ўқийди

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Баҳодир Жалолдан «Moдернизм деворий суратлари: маҳобатли санъат ва замонавий ландшафт » мавзусида маъруза тингланг. Маҳобатли санъат шаҳар маданий маконини шакллантиришда асосий воситалардан бири ҳисобланади. Mодренизмга хос деворий суратлар ўзининг гўзаллиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон халқ рассоми, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, «Маҳобатли рангтасвир» кафедраси профессори Баҳодир Жалолнинг маърузасида […]

Санъат фидойиларини етиштирадиган муассаса

Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти  қарийб 25 йилдан юртимизда санъат фидоийларини етиштириб келмоқда. Муассаса  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 23 январдаги “Ўзбекистон Бадиий Академиясини ташкил этиш ҳақида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги қарорига асосан ташкил этилган.  Юртимиз азалдан буюк ижодкорлар юрти сифатида барчага маълум. Шарқ […]

Ўзбекистон янги санъат тарихидан илҳомланиб

Бугун, 19 июль куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси Рўзихон Жалилованинг “Ўзбекистон янги санъат тарихидан илҳомланиб” деб номланган шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Кўргазмада рассомнинг 50 га яқин рангтасвир асарлари тақдим этилди. Р.Жалилова кўп йиллардан буён педгоглик фаолиятини олиб бориш билан бир вақтда рангтасвир соҳасида ҳам фаол ишлаб келмоқда. Унинг картиналарида […]

Жавлон уриб яшаш бахти

Замонавий ўзбек тасвирий санъатининг ёрқин намоёндаларидан бири – Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, академик, профессор, Ўзбекистон Бадиий академияси Олтин медали соҳиби Жавлон УМАРБЕКОВни халқимиз яхши танийди. Маҳоратли рассом қарийб ярим асрлик ижодий йўли давомида замонавий ўзбек санъатига улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Мусаввир асарларида миллий тарихимиз, унинг таниқли намояндалари акси муҳим ўрин эгаллайди. […]

Шахсий кўргазма

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, педагог-рассом Рўзихон Жалилова ўзининг “Ўзбекистон янги тарих санъатидан илҳомланиб” номли шахсий кўргазмасига таклиф этади. Кўргазманинг очилиш маросими 19 июль куни соат 17:00 да Тошкент фотосуратлар уйида бўлиб ўтади.

Стажёр-тадқиқотчилар аттестациядан ўтади

Маълумки, жорий йил январидан  Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида  Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси)  фаолият бошлади. Ҳозирда Олий рассомлик курсида 10 нафар стажёр-тадқиқотчи ўзига бириктирилган ижод устахонасида ижодий раҳбар қўли остида билим ва тажрибаларини орттирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил21 апрелдаги ПҚ-4688-сон карори, Вазирлар […]

“Бизнинг мерос. Ўзбекистон санъат усталари” туркумида шахсий кўргазма

15 июль куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Бадиий кўргазмалар дирекцияси Марказий кўргазмалар залида  “Бизнинг мерос. Ўзбекистон санъат усталари” туркумидан Пак Николай Семёновичнинг  (1922-2008) таваллудининг 100 йиллигига бағишланган  шахсий кўргазмаси очилди.  Асарлар Бадиий кўргазмалар дирекцияси фонд тўпламидан ва рассомнинг ўғли Юрий Пакнинг шахсий коллекциясидан тақдим этилди. Granart галереяси директори Демасова Наталя ўз мақоласида ёзади: » Пакнинг мўйқаламда яратган […]

Халқаро пленэр бўлиб ўтди

Шу йил 7-14 июль кунлари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари Беларусь Республикасининг Янка Купала номидаги Гродно давлат университетида халқаро пленерда иштирок этишди. Халқаро пленэрда нафақат Беларусь, балки қатор хорижий давлатлар талабалари ҳам қатнашди. Гродно давлат университети устозлари, санъатшунос рассомлари Ўзбекистон талабалари ижоди кўпчилик эътибори ва олқишига сазовор бўлганини алоҳида таъкидлашди.

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.