loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

АНОНС!

Шу йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг “Академия” галереясида таниқли рассом Сайфулло Субҳонов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган кўргазма ташкил этилмоқда.Тадбир икки қисмдан иборат.4 ноябрь куни соат 16:00 да “Академия” галереясида рассом асарларидан иборат кўргазманинг очилиши, соат 16:30 да Бадиий академия анжуманлар залида рассом ижодига бағишланган каталог тақдимоти бўлиб ўтади.

IX Тошкент халқаро замонавий санъат Биенналеси якунланди

Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан жорий йил 24-28 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон  тараққиёт стратегияси тўғрисида”  2022 йил 28 январдаги 60-сон  Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 275-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2022 […]

“Беларусь замонавий ҳайкалтарошлик санъати”

IХ Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси Биенналенинг бешинчи кунида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси анжуманлар залида Беларуслик рассом М.Пиатруль “Беларусь замонавий ҳайкалтарошлик санъати” мавзуида маъруза қилди.

IX Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси Бешинчи кун

2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишланган IX Тошкент Халқаро замонавий санъат Биенналеси Бешинчи кун 28 октябрь, жума (Тошкент) 10.00 – Беларуслик рассом М.Пиатрульнинг  “Беларусь замонавий ҳайкалтарошлик санъати” мавзуидаги маърузаси. (Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси анжуманлар залида). 11.00 – Россиялик рассом ва куратор Александра Дружининанинг  “Россия замонавий санъати жаҳон концептуал санъати кесимида” мавзуидаги […]

IX Toshkent xalqaro zamonaviy san’at Biyennalesi

Ikuo Xiroyama xalqaro madaniyat karvon saroyi zallarini 35 yoshgacha bo‘lgan xorijiy va O‘zbekiston yosh rassomlari ijodiy asarlari ekspozitsiyadan joy oldi. Ko‘rgazmaning tantanali ochilishi dasturga ko‘ra 26 oktabr kuni bo‘lib o‘tdi. Xorijiy ishtirokchilardan Linda Verner (Germaniya) – “Sirt” raqamli dasturi, Edson Pavoni (Braziliya) – “Orbital ibodatxona”, Aleksandra Drujinina va Aleksandr Ryabsun (Rossiya) – “Sun’iy intellekt bilan […]

Тўплам нашрдан чиқди

IX Тошкент халқаро замонавий санъат Биенналеси доирасида “San’at” журнали нашриёти томонидан “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” номли халқаро илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами чоп этилди. Унда бугунги кунда замонавий санъатнинг бадиий жараёнлари ўз аксини топган.Мазкур конференция материаллари нафақат санъатшунослар, соҳа мутахассислари, балки кенг китобхонлар учун ҳам фойдали бўлади.

Халқаро конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий академиясининг анжуманлар залида санъатшунос олимлар иштирокида  “Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” номли халқаро  илмий-амалий конференцияси бошланди. Ушбу халқаро анжуманда санъатшунослар томонидан «ХХI асрда рассом ва жамият», » Замонавий санъат ривожланишининг дунёдаги тенденциялари», «Замонавий санъатнинг долзарб муаммолари», «Замонавий санъат ва ахборот жамоати», «Замонавий санъатда анъана ва инновациялар», «Сontemporary art ва бадиий таълим»,»Кўргазмалар фаолиятида […]

Хорижий рассомлар кўргазмаси

“Рассом ва жамият. Келажак санъати концепциялари” IX Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида Малайзия, Хитой Халқ Республикаси рассомларининг кўргазмаси очилди.Унда малайзиялик Абу Заки Хадрининг ўзига хос ранглар уйғунлигидаги график асарлари ўрин олган бўлиб, ёрқин бўёқлар абстракт композициянинг декоративлигини оширади. Шунингдек, Малайзия санъатини Леон Леонг ўз миниатюра асарлари […]

IX Тошкент халқаро замонавий санъат Биенналесининг иккинчи куни!

Айни дамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг анжуманлар залида  Россиялик куратор  Кирилл Гаврилиннинг «Келажак санъати. Санъат ва фан» (“Искусство будущего. Искусство и наука”) мавзуида маърузаси бўлиб ўтмоқда.

АНОНС!

Эртага, 26 октябрь куни соат 17:00 даЎзбекистон Бадиий академиясининг «Академия» галереясида «Туркийларнинг мероси. Фотосурат ва чинни кўргазмаси» номли кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.   Манзил: С.Азимов кўчаси, 35-уй Тел.: 71. 232 – 06 – 75

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.