loader image

Yangiliklar

Barcha yangiliklar

ТАЙИНЛОВ!

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Элмиров Камол Ортикович Бадиий академиянинг Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.К.Элмиров 2015 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Маълумот олий. Меҳнат фаолиятини Тошкент давлат юридик университетида бошлаб, 2015-2017 йилларда ушбу таълим даргоҳида Ўқув-услубий бошқармаси ходими, 2017-2018 йилларда 14-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби […]

Рассом ва табиат

Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида анъанавий «Рассом ва табиат» ижодий лойиҳасининг ХXXVII кўргазмаси иш бошлади.Кўргазмада юртимизнинг Анвар Мирсагатов, Александр Пономарёв, Валерий Енин, Дилором Мамедова, Эркин Бозоров, Умид Алимов, Юрий Гребенюк, Бахтиёр Обидов, Анвар Усманов, Хуршид Сатторов ва ҳайкалтарош Людвига Нестерович сингари ва бошқа 35 нафар атоқли рассом, ҳайкалтарошининг табиат мотивлари тасвирланган 80 дан ортиқ […]

Бадиий академия академиги вафот этди

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Бадиий академия олтин медали соҳиби, “Камолиддин Бехзод” номидаги Давлат мукофоти лауреати Илхамов Анвар Илхамович 76 ёшида вафот этди. А.Илхамов Республика ва хорижда ўзининг бетакрор, алоҳида мазмун ва моҳиятга эга турли наққошлик ва ганчкорлик ишлари билан танилган наққошлардан бири эди. А.Илхамов мамлакатимиздаги бунёдкорлик ишларида фаол қатнашди, ўзидан бой, […]

Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлда қабул қилинган ПФ–3781-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгашининг 2022 йилги Давлат мукофотлари бўйича таклифига асосан мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва […]

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисида»ги Фармонига (https://president.uz/uz/lists/view/5760) мувофиқ атоқли рассом, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, «Шуҳрат» медали соҳиби, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Маҳобатли рангтасвир кафедраси профессори Аликулов Алишер Махмудович санъат ва меъморчилик соҳасида Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ҳамда […]

Кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” 7.11.2022 йилдаги 256-сон мажлиси баёни ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда бошқа тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида жорий 2022 йил ноябрь […]

Матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19–23 декабрь кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида анъанавий “Тошкент қувончлари” IX Халқаро болалар расмлари Биенналеси бўлиб ўтади.Мазкур Биеннале Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси тўғрисида” 2022 йил 28 январдаги 60-сон Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжаланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш […]

АНОНС!

Тасвирий санъат ихлосмандларини жорий йил 15 декабрь куни соат 15:00 да Марказий кўргазмалар залида очиладиган анъанавий «Рассом ва табиат» кўргазмасининг XXVII мавсумига таклиф этамиз. Кўргазмада юртимиз рассомларининг янги ижодий ишлари тақдим этилади.

ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сон Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ўзбекистон Бадиий академиясининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 957-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Бадиий академиясининг Устави” ҳамда Бадиий академия Бошқарув кенгашининг 2022 йил 7 июндаги 1-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ […]

Конституция ранглар жилосида

Тошкент фотосуратлар уйида «Конституция ранглар жилосида» кўрик-танловининг якунига бағишланган тадбир ва ижодий ишлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Шу сабабдан, […]

Академия Художеств Узбекистана 
© 2019. Все права защищены.
При использовании материалов веб-сайта, ссылка на источник обязательна.